Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Владимир Фомичёв: «Ўзбекистонда футбол савияси тушган»

Баҳо:
+1 | -

Муборакнинг «Машъал» клуби чемпионатнинг сўнгги уч учрашувини ўта муваффақиятсиз ўтказди. Охирги учта учрашувда умумий 0:10 кўрсаткични қайд этишди. Чемпионатда 13-ўринни эгаллаб турган муборакликлар бош мураббийи терма жамоалар ўйинлари боис таътил учун Олма-отага жўнаб кетганди. Фурсатдан фойдаланган қозоғистонлик журналистлари Фомичёв билан суҳбат олиб боришди. Суҳбат мавзуси асосан “Машъал” ҳақида.

– Биз фақат охирги учта учрашувни жуда ёмон ўтказмадик, балки сўнгги бешта учрашув давомида ҳаттоки битта ҳам гол кирита олмадик, – ғазабланиб гапириб ўтди Владимир Санич. – Биздаги асосий муаммолардан бири бу жамоанинг икки нафар асосий футболчиси 4-турдан сўнг сафдан чиқди. Қўшимчасига яна икки нафар ҳужумдаги имкониятларимизни белгилаб берадиган етакчи футболчилар йўқ. Бундай қиммат нархдаги футболчиларнинг ўрнини тўлдириш учун учун футболчи қидириш жуда-жуда қийин. Ёш футболчи уларни ўрнида ҳаракат қилиши мумкин, албатта, бироқ етакчи жамоаларга қарши учрашувларда улардек ҳаракат қила олишмайди. Айнан сиз айтганингздек чемпионатнинг юқори ўринларини эгаллаб турган, Осиё Чемпионлар Лигаси иштирокчилари бўлган икки жамоага қарши учрашувларда («Пахтакор», «Нефтчи» – 0:3 ва 0:3) муваффақиятсизлликка учрадик. Бироқ Андижондаги (0:4) муваффақиятсизлигимиз ҳақида бир нарса дейиш қийин. Биз учрашувни жуда яхши бошлагандик. Рақиб дастлабки дарвоза томон берилган зарбасини муваффақиятли амалга ошира олди.  Албатта, «Машъал»нинг бундай вазиятдан чиқиб кетиши учун руҳий жиҳатдан янги режалар бўлиши керак. Аммо шуниам айтиб ўтиш керак, биз сўнгги кубок учун ўйинда гол ҳам киритдик ғалаба ҳам қозондик («Қизилқум», 2:1). Бизда ҳозир битта футболчимиз жароҳатидан қутулиб сафга қайтди. Ҳозирги терм жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган танаффус натижасида бошқа футболчиларимиз жамоа лазаретидан чиқиб олишади. Чемпионатнинг биринчи давра қолган учрашувларини жанговар таркибда ўтказишга умид қиляпмиз.

– Қишки трансферлар пайтида жамоа учун ҳаммаси яхши бўлмаганидан хабаримиз бор. Балки охирги муваффақиятсизликларни шу билан боғлаш мумкиндир?
– Ўзбекистон футбол федерациясининг легионерлар лимитини биттага қисқартиришини олдиндан билардик. «Машъал»да барчаси режалаштирилганидек кетаётганди. Жамоада хорижлик дарвозабон бўлмаслиги лозим эди. Мен шунга қарамай дарвозабонни ҳам ушлаб тургандим. Сотиб олмоқчи бўлган учта легионеримни олмадим. Рахбарият бошида айтган суммасини беришни истамади, шунинг учун ўзим шундай йўл билан жамоамга футболчилар олишга мажбур бўлдим.

– «Машъал»нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб жамоани иккинчи даврада ўйини ўсишига турнир жадвалида юқорилашига ўзингиз ҳам ишонмаяпсиз шекилли...
– Бу масалани ижобий ҳал қилиш биз учун қийин бўлмоқда. Менга яққол ўзбек миллатига мансуб тажрибали футболчилар етишмаяпти. Бошқа томондан, биз 20 минглик кичик шаҳарчада жойланганмиз. Муборакка юқори даражадаги футболчи таклиф қилиш жуда қийин. Сабаби у ерда деярли ҳеч қандай нарса йўқ. Шаҳар эски, харобадек. Бу ерда одамлар Муборакдан 15 км узоқликдаги заводга бориб ишлашади. Бу мен учун жуда катта муаммо. Албатта, агар финляндиялик ҳимоячи Тони Линдбергни ҳужумчига алмаштириш имкони бўлса, биз буни амалга оширамиз. Агар режамиз ўхшамай қолса, шу таркиб билан ҳам давом этаверамиз. Қандай бўлмасин, "Машъал"га икки-учта ўртача савиядаги футболчи таклиф қиламиз.

– Ҳозирда жамоанинг кейинги иштирокига қандай шартлар қўйилган?
– Биз биринчи навбатда биз хавфли зонани тарк этишимиз керак. Бешинчи ўрин билан орадаги фарқ беш очкони ташкил қилмоқда.  Бу ерда ҳеч қандай трагедия йўқ. Иен биринчи давранинг қолган учрашувларида 7–8 очко қўлга киритишимизга катта умид боғлаяпман. Бу бизга чемпионатда 6-7 ўринларга қайтишимизга ёрдам беради.Бу бизга қўшимча куч беради ва биз иккинчи даврада кучли олтилик учун ҳаракат қилишимиз мумкин бўлади.

– Охирги муваффақиятсиз учрашувлардан кейин жамоа сизга ҳеч қандай ультиматум қўймадими?
– Йўқ. Яқинда мутасаддилар маслаҳатлашиб йиғилиш ўтказишди. Айтганча биринчи марта у ерга мени таклиф қилишди. У ерда жамоанинг молиявий ҳолати кўриб чиқилди. Биз уч ойдан бери ҳеч қандай маош ва мукофот пулларини олганимиз йўқ. Бу жуда жиддий масала. Масъул шахслар бизга қийин вазиятдан тез кунда чиқиб кетишимизни айтишди. Улар 10 июнга қадар барча муаммоларни ҳал қилиб беришга. Кубок ўйинидан олдин март ойи учун маошларни тулашди. Алматига кетаётган пайтимда апрель учун ҳам тўлаймиз, деб ваъда беришди.

— Сўнгги савол: Уйга қайтишни хоҳлаяпсизми?
— (Кулиб.) Биласизми, ўйлашимча Қозоғистонда ишлашимни хоҳлашмаяпти. аммо бир тарафдан билимларимни қадрига етадиган инсонлар борлигидан хурсандман. мана яқинда С, В, ва А тоифсига ўқийдиган ўзбекистонлик мураббийларга сабоқ беришни таклиф қилишди. Албаттта мен қозоғистонликман ва мамалакат футболи ҳақида тасаввурга эгаман.

— Айни пайтда ўзбек футболи ҳақида нима дея оласиз?
— Биз масъулиятсизлик туфайли миллий чемпионатимизни анча орқага суриб юбордик... Афсуски Ўзбекистонда ҳам шундай хатони такрорлашаётгандек... Легионерлар сони купайган булсада, чемпионат савияси тушиб кетди, Маълумки, чемпионат қандай булса, унинг термаси ҳам шундай бўлади. Рақобатбардош етакчи жамоаларинг халқаро майдондаги иштирокида ҳам кескин пасайди. Хорижий клублар сафида уйнаш яхши, лекин легионерлар сонинии камайтириш керак эмасди. Маҳаллий ёш футболчилар хали уларниннг ўрнини боса олишга тайёр эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:11, 07.06.2012.
Ўқилди: 8059 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.