"Реал"ни эркин агент мақомида тарк этиб, АҚШнинг "Лос-Анжелес" клуби билан шартнома имзолаган Гарет Бэйл янги жамоасидаг фаолиятини ҳақида гапирди.
"Мен "Лос-Анжелес"га 6 ёки 12 ойлик муддатга эмас, балки имкон қадар узоқ вақт қолишга ҳаракат қилиш учун келдим. Бу менга кейинги Европа чемпионатига ва ундан ҳам узоқроққа бориш учун энг яхши имкониятни беради", - деди Бэйл.