Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Қашқадарё футболи тарихидан лавҳа

Баҳо:
+ | -

2012 йил ўзбек футболида катта тантаналар йили бўлади . Бу йил футболимизни 100 йиллик юбелийини кенг нишонлаймиз. Ўзбек футболи ҳақида гап кетганда албатта воҳа футболи ҳам тилга олинади. Хўш воҳага футбол қайси йиллардан бошлаб кириб келган?

Футбол Қашқадарёга қачон кириб келганлигини тахмин қилолмасак-да, тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, 30-йиллардаёқ футбол Қаршида спортнинг севимли турига айланиб улгурганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Кекса отахон ,шаҳарнинг илк футболчиларидан бўлмиш П.С.Овечкин шундай хотирлайди:

-“Илк жамоани 1937 йилда Қаршида 1-мактаб (ҳозирги 1-сонли ихтисослаштирилган гимназия) ўқитувчилари тузишган, номи ҳам "Ўқитувчи" эди. Сўнгра темир йўл ходимлари "Локомотив" жамоасини ташкил этишди. Ўйинлар фақат шу икки жамоа ўртасида бўларди. Афсуски, Қаршини кўпгина футболчилари иккинчи жаҳон урушидан қайтиб келишмади”.

Собиқ футболчи, қарийиб  20 йил вилоят футбол федерасияси ва ҳакамлар гуруҳини бошқарган С.А.Закеря Қашқадарё футболи тарихи ҳақида шундай ҳикоя қилади:

-“Урушдан сўнг Қаршида "Искра", "Локомотив" ва нон заводининг "Пишевик" жамоалари турли мусобақаларда мунтазам қатнаша бошлади. 1950 йилда касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамияти қошида биринчи бор вилоят футбол жамоаси тузилди. Жамоанинг асосий рақиби "Локомотив" жамоаси эди. "Искра" эса шаҳар терма жамоаси ҳисобланар ва 1953 йилдан бошлаб 3 марта вилоят кубогини қўлга киритган эди. У вақтлар футболчиларга патефон, самовар, фотоаппарат, милтиқ каби совғалар берилар эди”.

Қаршига номдор дарвозабон Алберт Шеглов келиб мураббийлик ишларини йўлга қўйгач, профессионал футболчилар авлоди тарбиялана бошлади. 1965 йилда тузилган "Қаршистрой" жамоаси асосан А.Шегловнинг шогирдларидан иборат эди. Ушбу жамоани номи йиллар давомида "Бешкент", "Геолог", "Тонг", "Ленин йўли", "Пахтачи" деб ўзгариб турди. “Қаршистрой” жамоаси ҳатто аввалги “Меҳнат” стадионида Киевнинг “Динамо” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказган.

1993 йилда жамоа "Насаф" номини олди. 1996 йилда эса "Динамо-Насаф" номи билан 1-лигада 7-ўринни эгалади. 1997 йилдан эса олий лигада қатнашиб турли совринларни қўлга киритиб келмоқда.

Қашқадарё футбол харитасида "Хисор", Муборакнинг "Машал", Гузорнинг "Шуртан" жамоалари ҳам борки, уларнинг фаолияти ҳақиида тўлиб тошиб гапириш мумкин.

Вилоятимиз футбол тарихининг энг гузал саҳифалари келгусида ёзилишига ва бу саҳифаларда бош қаҳрамон шу жамоалар бўлишига астойдил ишонамиз.

Тарихий манбаларга асосланиб, БЕК тайёрлади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 13:29, 08.06.2012.
Ўқилди: 7338 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.