"Ювентус" ярим ҳимоячиси Марко Пьяца фаолиятини "Сампдория"да давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, клуб 27 ёшли хорватга 2025 йилгача шартнома таклиф қилган.
Шу билан бирга, "Юве" футболчининг маошини тежаш мақсадида уни текинга қўйиб юборишга тайёр.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи "Торино"да ижара асосида ўйнади ва барча турнирларда 26 ўйинда 3 та гол урди.
Пьяцанинг "Ювентус" билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.