Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Насаф-2” - "Хоразм" 3:0

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Биринчилигининг 15-туридан ўрин олган “Насаф-2” – “Хоразм” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ҳар иккала томоннинг чиройли ўйинлари билан бошланди. Шуҳрат Тошпўлатов шогирдлари ўтган турда мағлубиятга учраганликлари боис бу ўйинда фақат ғалаба илинжида майдонга чиқишгани уларнинг ташкил этилган кўп сонли ҳужумларидан сезилиб турди. “Насаф-2” жамоаси сардори Обид Полвонов ташкил этган ҳужумлар рақиб ҳимоячиларини шошириб қўйди. Учрашувнинг 7-дақиқасида чап қанотда Обид Мамотов шерикларидан тўпни қабул қилиб олгач, бир ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади ва ҳисобни очди 1-0.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Шу куни “Насаф-2” таркибида анча фаол иштирок этган Обид Мамотов учрашувнинг 50-дақиқасида рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол этди. Меҳмонлар ўтказиб юборилган голдан сўнг, ҳужумга интилишди, аммо яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади. Баҳснинг 73-дақиқасида “Насаф-2” жамоаси вакиллари ҳисобдаги фарқни яна биттага оширишлари мумкин эди, аммо белгиланган 11-метрлик жарима тўпини жабрланувчининг ўзи Азамат Алланиёзов голга айлантира олмади. Учрашувнинг сўнги дақиқаларида майдон эгалари ҳисобни йириклаштиришди. Рустам Жўраев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди-3:0

Учрашув шу тариқа ўз ниҳоясига етди. Шуҳрат Тошпўлатов шогирдлари муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги ўринларини мустаҳкамлашди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 15-тур. 07.06.2012

“Насаф” – “Хоразм” 3-0

Голлар: Обид Мамотов (7), (50), Рустам Жўраев (90)

“Насаф-2”: Алибек Туропов, Илҳомжон Усубжонов, Фарруҳ Давронов, Бобир Чориев, Шаҳбоз Аҳмедов (Илёс Пардаев 57), Азамат Алланиёзов (Ўктам Иброгимов 89), Ойбек Полвонов, Равшанбек Тоҳиров (Рустам Жўраев 71), Ҳусан Қурбонов, Обид Мамотов, Сарвар Ҳолмуродов

“Хоразм”: Алимардон Алланазаров, Тимур Турдиев, Аброр Хусинов, Муродбой Абдумуратов, Макс Қўрбонбоев, Александр Ежов, Жамолиддин Машарипов, Хуснитжон Мамотов, Ботир Латипов, Мансур Абдуллаев, Мурод Бобожонов

Амалга оширилмаган пенальти: Азамат Алланиёзов (73).

Манба: voha.uz
Киритилди: 08:21, 09.06.2012.
Ўқилди: 6427 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.