Кириш Регистрация

Эрик тен Хаг Роналдунинг келажагига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотмоқчи эмаслигини таъкидлади.

“Криштиану Роналду сотилмайди. Мен клубга у билан ишлашни режалаштириб келгандим. Ва ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармади. Менга ҳозирги вазиятдан хабар берилди. Унинг клуб билан яна бир йиллик шартномаси бор.

У бу мавсумдан кейин қолиши мумкинми? Ҳа, - дея Тен Хагнинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

Олдинроқ Роналду оилавий муаммолар туфайли "Манчестер Юнайтед"нинг Таиланд ва Австралиядаги мавсумолди турнесини ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда португалиялик "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 22:00, 18.07.2022.
Ўқилди: 5690 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик