Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Лапорта борини тикмоқда. У ҳаммасини барбод қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -1

 Ҳамма "Барселона" банкротлик ёқасида эканлигини айтишаётган эди. Мутахассислар“Барселона” Холанд, Левандовски ва бошқа юлдузларни қўлга кирита олмайди дейишаётганди. Хавиер Тебас ҳам шундай фикрда бўлган:

"Барселона" нима қилишни билади. Клуб бизнинг иқтисодий назорат қоидаларимиз билан таниш ва у қандай вазиятда эканини жуда яхши билади. Қоидалар клубларни жиддий молиявий муаммоларга дучор қилмаслик учун ишлаб чиқилган. Улар нима қилишлари кераклигини билишади: сотиш ва даромадни ошириш. Мана улар нима қилишлари керак. "Барселона" ҳозирда Левандовскини қўлга кирита олмайди.

Маълум бўлишича, “Барселона” Роберт ва яна тўрт нафар футболчини ўз сафига қўшиб, “мумкин эмас” ишни қилган экан? Трансфер бозорида каталонияликлардан бундай чаққонликни ҳеч ким кутмаганди.

"Барселона" ёзда беш нафар янги футболчи учун 100 миллион евро сарфлади

Левандовски 45 миллион евро эвазига сотиб олинди, аммо Роберт бу ёзда "Барселона"нинг энг қиммат янги футболчиси эмас. "Лидс"дан Рафинья 58 миллионга тушди ва бразилиялик Томас Тухель уни кўрмоқчи бўлган "Челси"дан тортиб олинди. Қолган учта янги ўйинчи эркин агент сифатида келишди.

Албатта, бу Хосеп Бартомеу давридагидек, Коутиньо, Гризманн ва Дембелега сарфланган харажатлардек эмас, балки молиявий жиҳатдан ҳали тўлиқ тикланмаган клуб бюджетига жуда нозик юк. Айтганча, Усмон Дембеле бир қарашда кўринмаса ҳам, жорий трансфер ойнасида "Барселона"га янги келган бешинчи футболчи бўлди. Лекин, аслида, франциялик футболчининг аввалги шартномаси 30 июнь куни якунига этган ва у 14 июль куни янги шартнома имзолаганди. Дембеле икки ҳафта эркин агент бўлди ва янги футболчи сифатида рўйхатдан ўтади.

Каталонияликлар тўхтаб қолишмоқчи эмас

Энг ажабланарлиси, "Барселона"нинг трансфер ишлари ҳали тугамади. Каталонияликлар "Севилья" билан Жюль Кунда бўйича музокара олиб боришмоқда, улар "Челси"дан Сезар Аспиликуета ва Маркос Алонсони ўзига жалб қилмоқчи, шунингдек, "Манчестер Сити"дан Бернарду Силвага ҳам қизиқмоқда. Португалияликнинг келиши объэктив ва амалга ошиши қийинроқ, аммо "Камп Ноу"да ҳимоячилар бирданига бўлмаса ҳам, албатта пайдо бўлади.

Кунде, Аспиликуета ва Алонсо бўйича келишувлар кўринмас ип билан боғланган, чунки Севильядан қайтган француз ҳимоячиси "Челси"нинг асосий мақсади ва агар "Барса" яна футболчини улардан тортиб олса, Лондон клуби“Блаугранас”га футболчиларини осонликча бериб қўймайди.

Сотиш муқаррар, гарчи "Барселона" буни рад этаётган бўлса-да

Жоан Лапорта бошчилигидаги “Барселона”нинг янги раҳбарияти клуб атрофидаги молиявий муҳитни яхшилади: стадион номига бўлган ҳуқуқларнинг сотилиши клубга яхши пул олиб келди ва "Барселона" ҳам ўзининг 25% телевидение ҳуқуқларини пуллади ва тахминан 330 миллион евро ишлаб олди. Бу эса клубга трансферлар учун пул бўлди.

Бироқ 1,2 миллиард евролик қарз йўқолгани йўқ, бошқа чекловларни ҳам ҳеч ким бекор қилмаган. Масалан, Ла Лигада амалдаги маош чегарасига ҳозирги таркибни сиғдириш муаммоли бўлади, гарчи "Барселона" футболчиларининг маошлари камайтирилаётган бўлса-да.

Шу сабабли, жамоа бир нечта футбрлчилардан воз кечишга мажбур. Де Йонгни сотиш эса бирозгина молиявий аҳволни барқарорлаштиради. Аммо барча муаммоларни бартараф этмайди. Хусусан, 2023 йилда шартномаси ниҳоясига етадиган ва атрофидагилар “Барселона” таклиф қилган шартларга рози бўлмаган иқтидорли Гави ҳам кетиши мумкин.

"Барселона" ҳали муаммолардан қутилгани йўқ

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагелсманн “Барселона”ни ажойиб таърифлаб берди:

“Бу пули йўқ, лекин хоҳлаган футболчини сотиб оладиган ягона клуб. Улар буни қандай қилишларини билмайман. Бу қандайдир ғалати ва бироз одамни ақлдан оздиради.”

"Барселона"нинг қилаётган ишлари ҳақиқатдан ҳам ғалати. Кўпчиликка 1,2 миллиард евро қарзи бўлган клуб ўзини бунчалик бепарволик қилмаслиги керакдек туюлади. Юлдузли янги футболчиларни қўлга киритиш орқали "Барселона" тикланяптими ёки жарга яқинлашяптими билиб бўлмайди. Жоан Лапортанинг стратегияси тушунарли, у ва-банк қилмоқда. Бундай ҳолатда у клубни ёки бор қилади ёки бу ёғини айтмайлик.

"Барселона"да молиявий инқироздан чиқишнинг иккита аниқ йўли бор эди, бу икки йўл оддий ҳаётий услуб: пул билан боғлиқ муаммолар бўлса, ё кам сарфлаш ёки кўпроқ пул топиш керак. Биринчи усул секинроқ, аммо ишончлироқ, иккинчиси нисбатан тез, аммо жуда ҳавфли. Янги келган футболчилар билан шартнома имзоланиши "Барселона"нинг тикланишидан дарак эмас, бу клуб борини тикаётганини билдиради.

Агар Лапорта клубни аввалги даражасида тиклай олса, ҳамма уни афсонага чиқаришади. Клубни у қийин кунларда қабул қилиб олди ва аввалги даражасини тиклади дейишади. Агар ундай бўлмаса, ҳатто Испаниядаги бир гранд клубнинг оддий даражага тушиб қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. “Барселона”нинг бор умиди янги трансферлардан.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:26, 20.07.2022.
Ўқилди: 8313 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.