Ҳужумчи Эдди Нкетиа "Арсенал"ни фаолиятини давом эттириш учун энг яхши жой деб билишини айтди.
"Мен мавсум охиригача кутмоқчи эдим ва албатта менга кўплаб таклифлар бўлди. Мен жамоам, мураббий ва оилам билан гаплашдим ва биз "Арсенал" энг яхши жой эканлигини ҳис қилдик. Мен жуда хурсандман ва келажакка интизорлик билан қараяпман”, - деди Нкетиа Football.london нашрига.
Ўтган мавсум якунлангач, Нкетиа "Арсенал"ни тарк этиш ҳақида ўйлаётганди. Айниқса, "канонирлар" "Манчестер Сити"дан Габриэль Жезусни сотиб олгани маълум бўлгач, Нкетианинг кетишига ойдинлашиб қолганди. Бироқ Нкетиа Лондон клубида қолишга қарор қилди.
Футболчи ўтган мавсумда АПЛда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.