Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Диёр Имомхўжаев Бахтиёр Қосимовнинг «Ал-Хор»га ўтиши борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бахтиёр Қосимов Қатарнинг «Ал-Хор» жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолагани ҳақида ўқигандирсиз. Бу қандай амалга ошгани ҳақида футболчининг ўзи ҳам сўзлаб берди. Бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим.

Бахтиёр легионерга «Сурхон» клубидаги ўйинлари орқали айланди. Бу муҳим фактор. Катта мақсадлар сари энг яқин йўл фақатгина Тошкент бўлиб қолиши керак эмас. Ҳар қандай жамоа менежерлари халқаро алоқаларни яхши йўлга қўя олиши муҳим. У ҳатто Суперлигада 10-ўринда бораётган бўлса ҳам.  

«Сурхон» клубидаги футболчилар статистикасига назар солсангиз, Бахтиёр мавсум аввалида 12 та учрашув ўтказди. Яъни, испаниялик мутахассис унинг хизматларидан етарлича фойдаланиб келаётганди. Шунга қарамай, «Сурхон» футболчи ҳаётида янги саҳифа очилишига қаршилик қилмади.

Қосимов бунга қадар икки мавсум "Андижон" шарафини ҳимоя қилди. Унгача "Хотира-79" сафида тўп тепди. Агар футболчининг ўзида нимадир бўлса, у Биринчи лиганинг ўзидаёқ кўзга кўриниши ва каттароқ жамоага йўл олиши мумкин. Мазкур жиҳат бугун Биринчи лигада тўп сураётган ёшларга мотивация бериши ва улар ишлашдан тўхтамаслиги керак.

«Ал-Хор» Қатар қуйи лигасида ўйнайди ва Юлдузлар лигасига қайтишга бел боғлаган. Ўз-ўзидан Юлдузлар лигасида ўйнашдан кўра, қуйи лига орқали жамоанинг ажралмас қисмига айланиб олиш осонроқ. Агар шу мавсум футболчи ўзини ҳар тарафлама кўрсата олса ва «Ал-Хор» ҳам Юлдузлар лигасига қайтса, катта эҳтимол билан клуб шартномани узайтириш учун музокаралар столига қайта ўтириши мумкин.

Умуман олганда ўзбекистонлик футболчининг легионер сифатида бошқа мамлакатда тўп тепиши ҳар тарафлама фойдали. «Сурхон» унинг позициясида бошқа футболчига имкон беради, футболчининг ўзи аввалгидан яхшироқ маошга эга бўлади, ҳақиқий мусофирчилик қандай эканини кўради, шахс сифатида ўсади. Биз янги жамоаси сафида Бахтиёр Қосимовга улкан муваффақият тилаб қоламиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 23:06, 24.07.2022.
Ўқилди: 3867 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.