"Атлетик" ҳимоячиси Иньиго Мартинес ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Marca хабарига кўра, 31 ёшли испаниялик футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар ҳозирча баск клубига расмий таклиф билан чиқишмаган, чунки улар бор этиборларини "Севилья"дан Жюл Кунденинг трансфери устида ишлашга қаратишган.
Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Мартинес ўтган мавсумда барча турнирларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган. Унда 9 та сариқ ва 2 та қизил карточка ҳам бор.