Кириш Регистрация

«Локо» ёшлари иродали ғалабага эришдилар

Баҳо:
+ | -

Локомотив ёшлари шу кунга қадар кетма кет учрашувларда ғалаба нималигини билмай келаётган эдилар. Марат Мифтахуддинов шогирдлари Машъалучрашувга чемпионатимизда кичик танаффус эълон қилинганлиги боис яхши тайёргарлик кўрдилар.

Учрашувни бошиданоқ ташаббусни қўлга олишган темирйўлчилар биринчи қарши ҳужумдаёқ ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқибборган Бобур Давлатов Локомотив дарвозасини 3 дақиқадаёқ ишғол этишга эришди.

Шундан сўнг ҳужумга зўр берган ёш темирйўлчилар учрашувнинг 16 дақиқасида ҳисобни тенглаштирдилар. Чап қанотдан Никита Ефременко ошириб берган берган тўпидан сўнг Николай Гурьянов боши билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голдан рухланган Локомотив футболчилари учрашувнинг 31 дақиқасида энди олдинга чиқиб олдилар. Олим Новкаровга жарима майдони ташқарисида қўполлик ишлатган Машъал футболчилари дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Жаримадан эса Музаффар Умирзоқов ажойиб тарзда фойдаланди ва Локомотивни олдинга олиб чиқди. Шу тариқа биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи бўлимда эса Машъал Сулаймон Ахмедкаримов қўриқлаётган дарвоза олдида кўплаб ҳужумлар уюштирдилар. Учрашувнинг иккинчи бўлими бироз асабий тарзда кечди ва 61 дақиқада иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олган Ҳамидов Жавохир майдонни тарк этди ва учрашув сўнгига қадар Локомотив 10 киши бўлиб ҳаракат қилди. Ушбу ўйинда дарвозада ва ҳимояда яхши ҳаракат қилган темирйўлчилар ўз дарвозаларини мустахкам сақладилар. Учрашувда ҳисоб ҳакам хуштаги чалгунча сақланиб қолди ва Локомотив иродали ғалабага эришди.

"Локомотив" (Тошкент) – "Машъал" (Муборак)2:1 (2:1)
Голлар: Николай Гурьянов (16), Музаффар Умирзоқов (31) – Бобур Давлатов (3)

"Локомотив": С. Ахмедкаримов, Ж. Ҳамидов, А. Пўлатов, А. Нўмонов, Т.Айзаттулов. Б. Йўлдошев (Махмудов), Н. Ефременко, И. Алибаев, М. Умирзоқов, Николай Гурьянов (Тиллабоев), Олим Новкаров (Абдурахмонов)

"Машъал": Ў. Юсупов, С. Рахматуллаев, Ж. Абдумўминов, Б. Давлатов, Ш. Шайманов (Абдухакимов), Х.Суюнов, Ш. Қиличев, О. Шукуров, Н. Давлатов (Махмудов), Ғ. Ғуломов

Ҳакамлар: М.Мухаммадов (Тошкент вил), Ф.Ёрмухаммедов (Тошкент), Ў.Охунжонов (Тошкент), Д.Пислигин (Тошкент).

Қизил карточка: Ҳамидов (Локомотив) 61 мин.

Назоратчи: Р.Серазитдинов (Тошкент).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 00:05, 15.06.2012.
Ўқилди: 5444 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4434]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3574]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2957]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2786]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2612]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2571]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2327]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2302]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2170]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик