Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Барса»ни фирибгарлар бошқарадими?

Баҳо:
+ | -

Охирги икки йил ичида «Барселона» Европанинг энг муваффақиятли клублари сафидан тушиб қолди.

Яшил майдондаги натижаларнинг пасайиб кетишига клуб мутасаддиларининг шошма-шошарлик билан амалга оширган фаолияти сабаб бўлди. Янги футболчилар учун сарфланган маблағлар, ошириб юборилган иш ҳақлари, барбод бўлган ҳомийлик шартномалари - айнан шу омиллар клубни шу қадар аянчли ҳолга олиб келдики, жамоа рамзи бўлган Месси уни тарк этишга мажбур бўлди.

Янги президент Жоан Лапорта даврида инқирозга қарши кўрилаётган иқтисодий чора-тадбирлар эвазига «Барселона» аста-секинлик билан, лекин юқорига кўтарила бошлади. Шундай бўлсада, клубнинг ташқи қарзи Европа учун рекорд миқдорда - 1,3 млрд. еврога баҳоланмоқда. Иш ҳақи жамғармаси эса -144 млн. (манфий баланс билан янги мавсумни бошлашга рухсат бермасликлари мумкин)

Шундай вазиятда ҳам «Барса» трансфер бозорида фаол қатнашмоқда - Кессье ва Кристенсенларнинг ўтиши расмийлаштирилди, Усмон Дембеленинг шартнома муддати узайтирилди, Рафинья нақ 70 млн.га, Роберт Левандовски эса 50 млн.га сотиб олинди.

Бу ҳаракатлар фирибгарлик ва молиявий найранглармикан? Аслида, ундай эмас - «Барселона» шунчаки, молиявий ҳолатини яхшилаб олиш ва жамоани қайта шакллантириш мақсадида маккорона трюклардан фойдаланишга уринмоқда.


Нима учун «Барса»  муаммони пул билан ҳал қилишга мажбур бўлмоқда?

Футбол клубларидаги қарздорлик - кенг тарқалган ҳодиса. Айниқса, стадионларнинг ёпилишига сабабчи бўлган коронавирус эпидемиясидан ке­йин. Қарзлар одатда янги ҳомийларни жалб этиш, трансляциялар ҳуқуқини сотиш ва трансферлардан келадиган даромадлар ҳисобига қопланади.

Бироқ Испанияда клубларнинг трансфер бозоридаги имкониятини сезиларли даражада чеклайдиган қоида ҳукм­рон. Бу - МФП қоидаси - Ла-Лига иш ҳақи бюджетининг максимал даражасини даромадлар ҳисоботига кўра белгилайди. Клубларнинг иш ҳақи жамғармаси ундан юқори бўлиши мумкин эмас. Максимал миқдор клубнинг умумий даромадидан барча ҳаражатлар ва қарзни чегириб ташлаш йўли билан белгиланади. Бошқа лигаларда иш ҳақи жамғармаси миқдорининг ошириб юборилиши жарима билан жазоланади. Ла-Лигада эса кирим-чиқим ҳажми мос келмаган клуб мусобақадан четлатилади.

Айнан шу жиҳат «Барса»нинг Мессидан воз кечишига сабаб бўлди - ковид туфайли кўрилган зарар юлдузлар маошининг кўтарилиб кетиши оқибатида бу мезон икки бараварга қисқарди, яқинда эса умуман, минусга тушиб кетди.  Ҳозир «Барса»нинг маош жамғармаси -144 млн. евро (лигадаги ягона салбий кўрсаткич). Қисқаси, клуб жамоа таркибидаги футболчиларни қайдномадан ўтказиш учун сармоялар жалб этиши ва маошлар ҳажмини 250-300 млн. еврога камайтириши лозим. Таққослаш учун, «Реал»­нинг иш ҳақи жамғармаси 739 млн. евро. Шу боис, «Барса» ҳаттоки янгиларни қайдномага киритиш имкониятига ҳам эга эмас.


Клуб бу қоидани қай йўсинда четлаб ўтади?

Каталонияликлар бундай шароитга мослашиб олдилар. Мисол учун, ўтган мавсумда жамоага эркин агент мақомида келган Депай, Агуэро ва Гарсияни Пике, Бускетс ва Альбанинг маошларини камайтириш эвазига рўйхатдан ўтказишди, қишда бу трюкни Юмтитига қўллаб, Ферран Торресни расмийлаштирдилар. Амалдаги шартномаларни қисқартирилган маошлар билан қайта имзолаш усули ҳам самара бермоқда. Масалан, Усмон Дембеле ёзда эркин агентга айланди ва тез орада иш ҳақи 40 фоизга камайтирилган келишувга имзо чекди.

Маошлар жамғармасини енгиллаштиришнинг энг оддий усули - қимматбаҳо футболчиларни сотиб юбориш. Айнан шу сабабли клуб 140 млн. еврога харид қилинган Филиппе Коутиньони атиги 20 млн.га сотиб юборди. Антуан Гризманни кейинчалик харид қилиш шарти билан ижарага бериб юборди.

Ҳозир «Барса» таркибдан тушиб қолган Юмтити, Нето, Брейтуэйт, Тринкау ва Пьянични текинга ёки арзимас баҳода қўйиб юборишга тайёр.

Яна бир ажабтовур юриш - шартномаларни иш ҳақи ортиб борадиган шарт билан имзолаш ёки қайта имзолаш.

Айни паллада «Барса» маошлар варақасини пасайтириши шарт. Шу сабабли, янги келган ўйинчилар дастлабки икки мавсумда жуда оз иш ҳақи оладилар, аммо маошлари ҳар мавсумда ошиб боради ва дастлабки мавсумдаги молиявий йўқотиш ўрнини тўлдиради. Пике, Альба ва Бускетс каби фахрийлар билан иш ҳақининг камайтиришга келишилади. Шунингдек, кечиктирилган тўловлар масаласини ҳам ҳал этилади. Натижада ҳеч бўлмаганда янги мавсум ҳисоботи талаб даражасидаги кўринишга келади.

 

«Иқтисодий ричаглар»

Мазкур атамадан Жоан Лапорта молиявий вазиятга оид саволларга жавоб қайтараётганида тез-тез фойдаланади. Улардан бири клуб ихтиёридаги телетрансляциялар ҳуқуқининг 25 фоизини 25 йилгача бўлган муддатга сотиш. Иккинчиси, клубнинг маркетингни бошқариш ва лицензиялашга ихтисослашган BLM компанияси акцияларининг 49,9 фоизини сотиш. Клуб шу усул билан 400 млн. еврога умид қилмоқда, бунинг 207 млн.и ҳозирнинг ўзида керак.

Лапорта даврида клуб АҚШнинг Sportify компания­си билан 3 йиллик шартномани имзолаб, 280 млн. евро оладиган бўлди. Бунинг эвазига «Барса» эркаклар ва аёллар жамоалари либосларида ҳомий номини овоза қилади, шунингдек, стадионни номлаш ҳуқуқини ҳам берди.

Бундан ташқари, 2021 йил ёзида клуб Goldman Sachs банкидан 10 йиллик муддатга 1,98 фоиз устама билан 455 млн. евро кредит олганди. Келишув телетрансляциялар ҳуқуқи билан кафолатланган.


Хулоса

«Барселона» ҳамон ўта мураккаб молиявий ҳолатда бўлгани сабабли, янги ўйинчилар хариди хусусида фикр билдириш қийин, лекин клуб тўхтаб қолмади. Лапорта жамоасининг фаолият йўналиши тушунарли: вазиятни ўнглаш учун фахрий ўйинчилар маошлари камайтирилади, йирик иш ҳақи оладиган футболчилар, шунингдек, клуб тасарруфидаги фирма ва компаниялар акцияларининг маълум фоизи сотиб юборилади. Янги мавсумда клуб улкан молиявий имкониятларга эга бўлмаслиги мумкин, аммо маккорона ечимлар ва трансфер бозоридаги пухта ўйланган келишувлар эвазига Хавини фақат юксак марраларни кўзлайдиган рақобатбардош жамоа билан таъминлашга интилишига шубҳа йўқ. Бу ишларда заррача бўлсада, фирибгарлик иллати йўқ, балки бой берилган шаъни, нуфузи учун курашаётган, мухлислари меҳрини қайтаришга уринаётган аҳил жамоанинг ҳавас қилишга арзийдиган доноларга хос саъй-ҳаракатлари бор, холос!

СОДИҚ СОБИР тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 01.08.2022.
Ўқилди: 3359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.