Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Атлетико" ҳужумчиси: "Турнир жадвалида биринчи ўринда бўлиш учун бизда ҳамма нарса бор"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Матеус Куньянинг айтишича, Мадрид клуби Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган мавсумида чемпионлик учун кураша олади.

"Атлетико" тарихи шуни кўрсатадики, биз мавсумни қатъият билан бошлашимиз ва ҳар бир ўйинда бор кучимизни беришимиз керак. Бизда кучли жамоа ва ажойиб мураббийлар штаби бор. Турнир жадвалида биринчи ўринда бўлиш учун бизда ҳамма нарса бор. Биз рақибларимизнинг кучини биламиз ва яхши иш қилганимизга ишонамиз", - дея Куньянинг сўзларини келтиради Marca.

Бразилиялик ҳужумчи 2021 йилнинг августида “Герта”дан Мадрид клубига ўтган эди. 23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "Атлетико" сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 00:06, 02.08.2022.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.