Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Ушбу ҳафтада томоша қилишингиз шарт бўлган беш ўйин

Баҳо:
+ | -

 Европа клублари футболи қайтаётгани кўплаб “миллионлар ўйини” ишқибозларини хурсанд қилиши табиий. Ушбу хафта якунида Анлия Премьер-лигасина старт берилишидан хабарингиз бор. Олдинда мухлисларни бир-биридан қизиқарли ўйинлар кутиб тургани ҳам сир эмас. Демак, қуйида футбол ишқибозларини бефарқ қолдирмайдиган ва ушбу ҳафта якунида бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида айтиб ўтамиз.

“Кристал Пэлас” - “Арсенал”  

Бошланиш вақти: 6-август 00:00да

АПЛ ҳозирги кунда энг қизиқарли лига десак муболаға бўлмайди. Чунки чемпионатдаги ўртамеёна клублар ҳам исталган гранд клубга бош оғриғи бўла олади. Инглиз олий дивизионининг очилиш ўйини ҳам кўплаб ишқибозларни бефарқ қолдирмаса керак. Бу мавсум фурор кўтариши кутилаётган “Арсенал” доимий кучли жамоаларнинг “кушандаси” бўлиб келаётган “Кристал Пэлас”га қарши ўйин ўтказади. Баҳсга “Селҳурст Парк” мезбонлик қилади. Лондон дербисида “Арсенал” фаворит ҳисобланиши табиий. Чунки Микель Артеа шогирдлари мавсумолди ўйинларида яхши таасурот қолдиришди. Аммо мезбонлар сафида ҳам бир қанча савияла футболчилар бор эканлигини унутмаслик лозим. Унинг устига ўтган мавсум “канонирлар” илк турларда яхши натижа кўрсата олмаган. Нима бўлганда ҳам қизиқарли ўйин бизни кутиб турипти. Афсуски, ҳамон энг олди чемпионатлар юртимизда трансляция қилиниши маълум эмас.

“Эвертон” – “Челси”

Бошланиш вақти: 6-август 21:30да

“Эвертон” ўтган мавсум олий дивизионда зурға “жон сақлаб” қолди. Клуб оғир дамларни бошидан ўтказмоқда. Аммо Ливерпуль шаҳри вакили доим инглиз футболи ишқибозлари орасида ўз даражасига эга бўлган клуб. Шундай экан бу мавсумни улар бошқача ўтказиши шарт. Бунинг учун эса жамоа турнирда яхши старт олиши талаб этилади. “Эвертон” биринчи турни “Гудисон Парк”да ўтказади ва меҳмон жамоа “Челси”. “Аристократлар” янги ўйин услубига ўтмоқда. Шундай жараён даврида уларга “Гудисон Парк”да осон бўлмайди. Тўғри, “Челси” ушбу учрашувда яққол фаворит. Аммо бу футбол. Унда эса ҳаммаа нарса содир бўлиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” – “Брайтон”

Бошланиш вақти: 7-август 18:00да

“Қизил иблислар” янги мураббий қўл остида ўзгаришга ва янада яхшироқ натижа қайд этишга уриниб кўриши аниқ.  Тўғри, жамоада муаммолар етарлича. Етакчилар орасида клубдан кетишни истаётганлар ҳам бор. Жамоа узоқ кутган де Йонг трансфери амалга ошмаётгани ҳам рухий ҳолатга таъсир ўтказади. Аммо тен Хаг яхши мутахассис. У шогирдларини бу ўйинга тайёрлай олади. Аммо “Брайтон” ҳам анойилардан эмас. Клуб Биссума ва Кукурельяни сотиб юборган бўлиши мумкин. Лекин “Брайтон”да ижрочилар ва ўйинни ўз зиммасига оладиган етакчилар кўп. Олдинги мавсум якунида “Брайтон” ўз уйида “МЮ”ни 4-0 ҳисобида мағлуб этганини кўпчилик эсласа керак.

“Вест Хэм” – “Манчестер Сити”

Бошланиш вақти: 7-август 21:30да

 “Вест Хэм” ўтган мавсум жуда кўп футбол ишқибозларида илиқ таасурот қолдира олди. Клубнинг сифатли ўйини ва етарли махорати бу мавсумни ҳам яхши ўтказишига шубҳа уйғотмайди. Жаррод Боуэн ва Деклан Райс сингари футболчилари бор жамоа ҳар қандай гранд клубдан очко ютиб олишга қодир. Ёрқин мисол, ўтган мавсум якунида лондонликдар “Ман Сити”дан очко тортиб олганди ва шу туфайли Пеп охирги турда анча асабийлашишга мажбур бўлганди. “Манчестер Сити” ҳақида эса кўп гапириш шарт эмас. Улар ушбу турнирнинг асосий фаворити бўлиб қолаверади.

“Сўғдиёна” – “Пахтакор”

Бошланиш вақти: 6-август 19:00да

Евро футбол ҳақида гапириб ўзимизникиларни унутиб қўйсак бўлмасди. Ўзбекистон Суперлигси бу мавсум шунчаки “ёняпти”. Чемпионлик учун кураш ростан ҳам жиддий кечмоқда. “Сўғдиёна” 11-турнинг қолдирилган ўйинини Олмалиқда ўтказиши керак эди. Аммо ДТМ тестлари 8-августдан бошланиши сабаб ушбу баҳсга Жиззах мезбонлик қила оладиган бўлди. Учрашув бошланиш вақти ҳам кўп мухокама қилиняпти. Баъзи манбалар ўйинга 19:00да старт берилади деса, яна баъзилари 20:00 дейишмоқда. Ҳар ҳолда бу бахсни телевизор орқали ҳам кўра оламиз. 2 клуб мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларда бормоқда. Аммо улар пешқадам “Навбахор”дан бир ўйин кам ўтказишган. Шу сабабли учрашувда ғалаба қозонган жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олади. Термамиз тарихидаги 2 яхши ҳужумчиларимиз бошқарувидаги клубларнинг ўйини муросасиз ўтиши эса шубҳасиз. Тажрибали футболчиларни жамоага олиб келган “Сўғдиёна” ва Шацких яқинда бошқарувига келган “Пахтакор”нинг ўйини барча мухлислар учун бирдек қизиқ бўлса ажаб эмас.  

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:13, 04.08.2022.
Ўқилди: 13606 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.