Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман». Андрей Шипилов «Динамо»дан истеъфога чиқишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-турининг қолдирилган учрашуви доирасида «Динамо» Самарқандда «Насаф»га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлгач, «Динамо» бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида истеъфога чиқишини билдирди.

— Бугунги ўйин ҳақида нима ҳам дердим... Биз биринчи голни ўтказиб юборгунча ўйин намойиш этдик. Жамоа характер кўрсата олмади. Футболда жамоа ўз иродасини намойиш эта олмаса, бу бош мураббийнинг айби. «Динамо» қўл остимда 5та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам ғалаба қозонмаган экан, мен истеъфога чиқаман. Яхшиси янги мураббий келсин, жамоани бироз руҳлантирсин. Айни дамда жамоага ўзгаришлар керак. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман. Қўлимдан келганини қилдим. Аммо бу вазифани уддалашим учун етарли бўлмади. «Динамо»га омад тилайман. Бу ҳаёт.

— Истеъфо жамоанинг натижалари билан боғлиқми?
— Ҳа, натижа қониқарсиз бўлса жамоага ўзгаришлар керак бўлади. Натижа йўқ экан, мураббий кетиши керак.

Ҳозирда таркибдаги муаммолар – Эркин Бойдуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун ўйнай олмагани, Марат Бикмаев машғулотлардаги жароҳати сабаб ўйнамагани, Йовановичнинг жароҳати сабаб тўп сурмаётгани ҳақида гапириш, баҳонадек кўриниб қолади. Таркибда яна 17 нафар футболчи бор, улар майдонга туша олмаган ўйинчилар ўрнини тўлдириши керак.

Бугун ўйинни яхши бошладик, аммо ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик, ахмоқона пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Жамоа ўзгаришларга муҳтож. Янги мураббий келиши керак, яна 13 тур бор, вазият ҳали фожиали эмас. Ким келса, у натижаларни яхшилаши лозим. Мен вазиятни ўнглаш учун ҳамма ишни қилдим, аммо бу қўлимдан келмади. Барчага раҳмат.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 23:13, 07.08.2022.
Ўқилди: 1891 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик