"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
"Бу яхши, менга ёқади. Мураббий сифатида Месси билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим. У иккита гол урганида, учинчи голни ҳам уришни хоҳларди. Учинчи голни урганида эса тўртинчи голни киритмоқчи бўларди. Энг яхши тўпурарлар ҳеч қачон қониқмайди. Улар доимо оч ва кўпроқ нарсани хоҳлашади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Goal.com
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛнинг бошланғич турида "Вест Хэм"ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.