Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Челси" тарихидаги энг қиммат таркибда кимлар борлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

"Челси" сўнгги 20 йил ичида тўлақонли гранд клубга айланди. Роман Абрамович келиши билан клуб кучайиш учун катта маблағ сарфлай бошлади ва россиялик бизнесмен билан хайрлашгандан кейин ҳам жамоа буни давом эттирмоқда. Биз "Челси"нинг энг қиммат харидларидан рамзий жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон: Кепа Аррисабалага - 80 млн евро
Трансфер: "Атлетик"дан 2018 йилнинг ёзида.

Кепанинг трансфери ўзини оқламаган таваккал бўлиб чиқди. 2018 йилнинг ёзида Тибо Куртуа "Реал"га кетганидан сўнг, "Челси" зудлик билан янги дарвозабонга муҳтож эди. Танлов Аррисабалага тушди, унда кўпчилик Давид де Хеанинг бўлажак ворисини кўрди.

Англияда Кепа муваффақиятсизликка учради. "Челси" унинг ўрнига Эдуард Мендини сотиб олди ва дарвозабон муаммосини унутди. Ҳозир Аррисабалага 23 ёшда, аммо унинг фаолиятини “Челси”да қайта бошлашини тасаввур қилиш жуда қийин.

Ўнг қанот ҳимоячиси: Антонио Рюдигер 35 млн евро
Трансфер: "Рома"дан 2017 йилнинг ёзида.

Рюдигер 2017 йилда Лондонга ўртача европалик ҳимоячи сифатида келган, вақти-вақти билан ўзини кўрсата олган. "Челси"нинг бу хариди анча омадли чиққан эди.

Рюдигер жамоага келиши билан дарҳол кўп ўйнай бошлади ва охир-оқибат ўз салоҳиятини очиб берди. Томас Тухель қўл остида германиялик ҳимоячи Премьер-лига юлдузига айланди, аммо янги муаммо пайдо бўлди. "Челси" ҳимоя етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи эди ва у анча яхши шароитларни талаб қилди. Томонлар келишувга эриша олишмади ва шу ёзда Рюдигер "Реал"га текинга кетди.

Марказий ҳимоячи: Давид Луис - 35 млн евро
Трансфер: 2016 йилнинг ёзида "ПСЖ"дан.

Бу Луиснинг "Челси"га иккинчи бор келиши эди. Биринчиси 2014 йилда 49,5 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтиш билан якунланганди, 2016 йилда эса бразилиялик ҳимоячи кутилмаганда Лондонга қайтди ва дарҳол Антонио Конте жамоасидан жой олди. Биринчи мавсумда "Челси" Луиснинг фаол иштирокида чемпионликни қўлга киритди.

Зафарли мавсум охирида Давид 30 ёшга тўлди ва футболчи аста-секин ўз даражасини йўқота бошлади. Натижада, 2019 йилнинг ёзида Луис 8,7 миллион евро эвазига "Арсенал"га жўнаб кетди.

Марказий ҳимоячи: Калиду Кулибали - 38 млн эвро
Трансфер: 2022 йилнинг ёзида "Наполи"дан.

Кулибали анчадан буён юқори савияда ўйин кўрсата олишини исботлади, лекин фаолияти чўққисида топ-клубга ўтмади – “Наполи” уни қўйиб юборишдан бош тортди. Бу ёзда эса сенегаллик ҳимоячи фаолиятининг охиригача Италияда қоладигандек туюлганида, Калиду тўсатдан ҳимоя марказини кучайтириши керак бўлган "Челси"га ўтди.

Кулибали аллақачон "Челси" сафида дебют қилган. Премьер-лиганинг 1-турида “Эвертон” билан ўйинни ғалабали бошлади.

Чап қанот ҳимоячиси: Марк Кукурелья – 60 млн евро
Трансфер: 2022 йилнинг ёзида "Брайтон"дан.

Кукурелья узоқ вақт ўз ватанида, Испанияда ўйнади ва ўтган ёзда у "Брайтон"га кўчиб ўтди ва ўзини ҳақиқатда кўрсата олди. Янги мавсум олдидан Маркни "Манчестер Сити"да кутишганди, аммо "Челси" бунга аралашиб, ҳимоячини сотиб олди.

Кукурелья ҳам “Челси”даги дебютини “Эвертон”га қарши ўтказди. Бундан ташқари, у фақат Кулибалининг ўрнига майдонга тушди.

Марказий ярим ҳимоячи: Матео Ковачич - 45 млн евро
Трансфер: 2019 йилнинг ёзида "Реал Мадрид"дан.

Ковачич "Реал Мадрид"да яхши ўйнади, аммо Каземиро, Лука Модрич ва Тони Кроос бор таркибга кириш деярли мумкин эмас эди. 2019 йилнинг ёзида мадридликлар Матеони 45 миллион евро эвазига "Челси"га сотиб юборди.

"Челси"да Ковачич етарлича ўйин амалиётига эга.

Марказий ярим ҳимоячи: Жоржиньо - 57 млн евро
Трансфер: 2018 йилнинг ёзида "Наполи"дан.

Жоржиньо "Наполи"да Маурицио Сарри қўл остида ҳақиқий истедодини кўрсатди, шунинг учун италиялик мураббий "Челси"га ишга ўтганида, футболчи дарҳол Лондонга келди.

Ярим ҳимоячи ўтган йили ўзининг энг юқори чўққисига чиқди: Италия терма жамоаси Еврони ютди, Жоржиньо эса "Олтин тўп" учун курашда учинчи ўринни эгаллади.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Кристиан Пулишич 64 млн евро
Трансфер: "Боруссия Дортмунд"дан 2019 йил қишда.

Пулишич 2016/2017 йилги мавсумда Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнаган. 2019 йилга келиб, вингерга "Челси" қизиқа бошлади ва уни таркибга қўшиб олди.

Пулишич ҳамон “Челси”да ўйнамоқда, аммо статистик натижалар билан бошқалардан ажралиб турмаяпти. Бунга асосий сабаб унинг жароҳатлари. Ҳар хил оғирликдаги жароҳатлар туфайли Кристиан уч йил ичида 44 та учрашувни ўтказиб юборди. Пулишич ҳали ҳам ўз имкониятларини тўлиқ очиб бермаган деган фикр бор.

Ҳужумчи ярим ҳимоячи: Кай Хаверц - 80 млн евро
Трансфер: 2020 йилнинг ёзида "Байер"дан.

Икки йил аввал Ҳаверц Европанинг энг умидли ёш футболчиларидан бири эди. Кўплаб топ-клублар германиялик ярим ҳимоячини ўз таркибида кўришни хоҳлашди, аммо "Челси" энг яхши таклифни қилди. Англиядаги биринчи мавсумда Кайга мослашиш учун вақт керак эди ва Томас Тухель келганидан кейин у ниҳоят майдонда ўз ўрнини топди. Ҳаверц ҳужумчига айланди ва Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ягона гол муаллифига айланди.

Ўтган мавсум Ҳаверц учун "Челси"даги энг яхшиси бўлди. Ромелу Лукаку юқори таассурот қолдирмаган бўлса-да, Кай ҳужумда унга намуна бўлди. Гол+пас тизимида да 14+4 – номинал ярим ҳимоячи учун ажойиб статистика.

Ҳужумчи: Альваро Мората - 66 млн евро
Трансфер: 2017 йилнинг ёзида "Реал Мадрид"дан.

Мана “Челси”нинг асосий муваффақиятсизликларидан бири. "Реал Мадрид"да Мората асосан захирадан майдонга тушди, лекин мунтазам равишда гол урди. Лондонда Альварони олдинги хизматларига қарамай, Антонио Конте жамоадан чиқариб юборган Диего Костанинг ўрнига ажойиб ўринбосар деган қарорга келишди. Бу ғоя муваффақияциз бўлди: Мората ажойиб бошлади, лекин кейин ўз имкониятлари даражасида ўйнашни тўхтатди.

Тўғрисини айтганда, "Челси" Моратани яхши пулга сотишга муваффақ бўлди. 2019 йилнинг январьида Алваро 18 миллион евро эвазига ижара асосида “Атлетико”га жўнаб кетди ва орадан бир ярим йил ўтиб Мадрид клуби унинг шартномасини сотиб олди ва лондонликлар ҳисобига яна 35 миллион евро ўтказди.

Ҳужумчи: Ромелу Лукаку - 113 млн евро
Трансфер: 2021 йилнинг ёзида "Интер"дан.

Сарфланган маблағни ҳисобга олсак, "Челси" тарихидаги энг катта трансфер муваффақияцизлиги айнан шу бўлса керак. Ҳали жуда ёш Лукаку 2011 йилда Лондонга келган ва ўз ўрнига эга бўлмаганди. Ва 10 йилдан кейин у сайёрадаги энг қиммат ҳужумчилардан бири сифатида жамоага қайтди.

Бир мавсумда 15 та гол бу аслида шармандали статистика эмас, лекин гап 113 миллион еврога сотиб олинган футболчи ҳақида кетяпти. Лукаку Тухель тизимига кўника олмади, аммо бу ягона муаммо эмас. Мавсум ўртасида бельгиялик журналистларга шов-шувли интервьюсида у "Интер"га қайтишни орзу қилганини тан олди. Шундай бўлди ҳам Ромелу "Интер"га 8 миллион евро эвазига ижарага ўтди.

Киритилди: 20:18, 13.08.2022.
Ўқилди: 5346 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.