Садио Мане "Ливерпуль" клуби ходимларига биргаликдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Мане "Ливерпуль" ходимларига 150 та совға юборди - "фаррошдан қўриқчигача", - деб ёзади журналист Кристиан Фальк.
Ҳар бир ходимга Садионинг сурати туширилган шоколад ва қўлда ёзилган хабар ёзилган "открытка" берилди.
Мане "Ливерпул"даги 6 мавсумдан сўнг ёзда "Бавария"га кўчиб ўтди.