"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этилган натижа ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
"Очко жамғари борасида бу "қизиллар" учун даҳшатли старт. Шу билан бирга, Дарвиннинг четлатилишига футболчилар яхши муносабатда бўлишди ва яхши ўйин кўрсатишди. Аммо дурангни энди мағлубият деб ҳисоблаш мумкин, чунки "Манчестер Сити" "планка"ни жуда юқори олган.
Албатта, олдинда ҳали кўп йўл бор, лекин "шаҳарликлар"нинг тўрт очко фарқи билан устунлиги бор. Уларга етиб олиш жуда қийин бўлади", - деди эксперт Sky Sports билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Юрген Клопп шогирдлари "Фулхэм" билан очко бўлишиб олганди (2:2).