Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси мураббийи Иван Соколов билан интервью

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган Иван Соколов «Chess.com»га интервью берди.

Соколовга Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш таклифи 2022 йилнинг май ойида берилган. Гроссмейстер Олимпиадага шарҳловчи сифатида боришни мўлжал қилган, бироқ июнь ойида ўз режаларини ўзгартирган ва Тошкентга етиб борган. Унга таркиби шакллантирилган терма жамоани бошқариш вазифаси юклатилган.

Терма жамоани ўрганиш ва танишиш ҳақида

Уларнинг сўнгги 12 ойдаги партияларини дебютга эътибор бермаган ҳолда ўрганиб чиқдим. Йигитларнинг қандай ишлашини шахматчи сифатида билишга уриндим.

Таклифни қабул қилганимдан кейин йигитлар билан учрашдим. Уларга келибоқ компьютер дастурини ишга солмаслигимни, бундай ишлар менга бегона эканини айтдим. Йигитларга тўғри қарор чиқаришда, дебютни тўғри танлашда ва камчиликлар устида ишлашда ёрдам беришимни айтдим.

Шахматдаги фаолияти мураббийликда асқотаётгани ҳақида

Ўйлашимча, мураббий шогирдларига бир вақтлар уларнинг ўрнида бўлган бўлса кўпроқ фойда келтира олади. Шахматчи сифатида Олимпиада олтин медалига эга чиқмаганман, бироқ кумушни қўлга киритганман (1994 йил Босния ва Герцеговина сафида); Европа чемпиони бўлганман (2005 йил), индивидуал мусобақаларда кўплаб жаҳон чемпионларини ютганман.

Булардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мураббий сифатида фойдали бўла оламан, менимча. Футбол тилида айтганда: Зидан ёки Моуриньо? Кройф ёки ван Гал? Шахсан мен учун Кройф ва Зидан маъқул.

Терма жамоага қандай фойда келтиргани борасида

Қўшган ҳиссам фоиз миқдорида қанча? Билмадим. Бироқ бир нарсани айтаман: Салим Солиҳ, шунингдек, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятлари тасодиф эмас.

Мусобақа фаворитларининг ортда қолдирилгани борасида

АҚШнинг биринчи ўринни қўлга кирита олмаслигини тасаввур қилиш жуда қийин эди. Шу сабаб мени кўпроқ қолган терма жамоалардан қандай қилиб устун бўлишимиз қизиқтирарди.

Ҳиндистон ғалаба учун битта кучли жамоа эмас, учта жамоа тузгани ҳам омадимиз. Битта терма жамоа тузилганда унда Гукешнинг ўйнаши аниқ эди. Шундай бўлдики, Ҳиндистон кучларни тенг тақсимлаган ҳолда учта кучли жамоа тузди, бироқ уларни ютиш мумкин эди, худди Нидерландия, Германия, Франция ёки Испания каби.

Йигитларга байрам кечасига боришни тақиқлагани ҳақида

Уларга Олимпиаданинг 6-туридан кейинги танаффус вақтида ўтказиладиган анъанавий Бермуда Party’га боришни тақиқладим. «Агар бу сизларни юпата олса, шуни айтаман, байрамни 1988 йилдан кейин илк бор ўтказиб юборяпман», — дедим шогирдларимга. Улар аввалига қароримни қабул қила олмади ва байрамда оз муддат бўлса-да иштирок этиш учун рухсат сўради.

Уларга шундай дедим: «Йигитлар, кичик бир муаммо бор: мен кеча туғилмаганман. Қачонлардир сизларнинг ёшингизда бўлганман, шу боис бундай илтимосларга учмайман. Ҳеч ким ҳеч қаерга бормайди».
Ўша кечада АҚШ яққол фаворит эмаслиги ва уларни ортда қолдириш имкониятига эга эканимизни айтдим.

Ҳиндистон-2га қарши иродали ўйин ҳақида

Гукеш (Абдусатторовнинг рақиби) ютуқли вазиятни бой берган ҳолатда ақл бовар қилмас даражада омадимиз чопди. Ўша вақт 1:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб бўлгандим, бироқ бир лаҳзада омад биз томонга ўгирилди.

Гукеш ғалаба қўлдан кетганини тан олмай, ютиш учун ҳаракат қилгани бизнинг фойдамизга ишлади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига қисқача таъриф

Нодирбек Абдусатторов: «Салкам Магнус»
Нодирбек Яқуббоев: «Барқарор шахматчи»
Жавоҳир Синдоров: «Тоза тактик»
Жаҳонгир Воҳидов: «Ажойиб назариячи»
Шамсиддин Воҳидов: «Асосий куч — тактика»

Маълумот ўрнида.
54 ёшли Соколов Югославияда (Босния ва Герцеговина) туғилган. Ўз вақтида катта ютуқларга эришган гроссмейстер Югославия, Босния ва Герцеговина ҳамда Нидерландия терма жамоаларида дона сурган.

Соколов 2008 йилдан бери шахмат мураббийи сифатида фаолият олиб боради ва айни вақтда Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида истиқомат қилмоқда.

Ченнаи Олимпиадасидаги муваффақиятдан кейин Соколов Ўзбекистон президенти томонидан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвони билан тақдирланди. Шунингдек, мураббийга 300 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилган.

Эслатиб ўтамиз, шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, чемпионга айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:15, 16.08.2022.
Ўқилди: 4063 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.