Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Превью: "Насаф" – "Металлург", устунлик давом этадими?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага, яъни, 21 июн куни 11-тур доирасида "Насаф" жамоаси Бекободнинг "Металлург" жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Бу икки клуб Олий лигада 27 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинларда 19 марта  “Насаф” ғолиб бўлган. 3 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна беш учрашувда “Металлург” ғалаба қозонган.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Металлург” дарвозасига 54 гол киритган “Металлург” эса 24 бора “Насаф” посбонини ранжитган. “Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда 60 очкони, “Металлург” эса 18 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада “Металлург” устидан эришган энг йирик ғалабаси 7:0 ни ташкил қилади. “Металлург”нинг энг йирик ғалабаси эса – 3:0 бўлиб турибди.

Утган йилги биринчи даврадаги ўйин:

НАСАФ - МЕТАЛЛУРГ - 2:0 (1:0)

29.05.2011. 10 тур. Қарши. “Қарши” марказий стадиони. 5712 томошабин.

Голлар: 1:0 - Шомурадов  Илҳом, 22, 2:0 - Переплёткин Андрей, 70

Огоҳлантиришлар: Бойдуллаев Эркин, 45; Тожимов Умид, 80; Аҳмедов Файзулла, 86

Утган йилги иккинчи даврадаги ўйин:

МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ – 0:1( 0:0)

21.08.2011. 17 тур Бекобод шаҳри

Гол: 0:1-Артур Геворкян,78.

Огоҳлантиришлар: А.Переплёткинс, 29; Э.Бойдуллаев, 43; Д.Каримқулов, 53;

Қизиқ факт: ушбу охирги утган  “Металлург” – “Насаф” учрашувида жамоамиз  0:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионатимиз  тарихидаги 800-голларини киритишган.  “Насаф” нинг ягона голига 78-дақиқада Артур Геворкян муаллифлик қилган. Хабарингиз бор. “Насаф” ушбу довонга эришиш учун 441 та учрашув керак бўлган.

Олий лига 11-тур, 21 июнь (пайшанба), ўйин бошланиш вақти: 20:00да

"Насаф" (Қарши) - "Металлург" (Бекобод)

Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент),

Ён қанот ҳакамлари: Евгений Закутилин (Навоий), Тимур Гайнулин (Тошкент),

Заҳирадаги ҳакам: Абдураҳим Мўминов (Тошкент вил.).

Инспектор: Владимир Штерн (Тошкент).

Ушбу учрашувнинг ҳисобини ва қизиқарли дақиқаларини voha.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиб боринг.

Voha.uz "Насаф"нинг барча мухлисларни бевосита стадионга ташриф буюриб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашларига чорламоқда.

Манба: voha.uz
Киритилди: 14:06, 20.06.2012.
Ўқилди: 5214 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик