"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЖЧ-2022 олдидан жамоа ўйинида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида гапирди.
“Жаҳон чемпионати олдидан Холанднинг ўйин вақти кўпаядими? Мутлақо йўқ. Жаҳон чемпионати олдидан қабул қиладиган қароримиз бир сония ҳам жаҳон чемпионатига боғлиқ бўлмайди. Эрлинг ўйнайди, чунки у ўйнаши керак деб ўйлаймиз. Лекин у рақобат борлигини ҳис қилиши керак. Бизнинг ҳар бир қароримиз маълум бир ўйинда ғалаба қозонишга қаратилган", - деди Гвардиола клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Норвегия саралашдан ўта олмагани учун Эрлинг Холанд ЖЧ-2022да қатнашмайди.
Турнир Қатарда 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.