Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Жалолиддин Машарипов: «Халл Сити»дан ҳам таклиф тушганди, аммо мен «Ал-Аҳли»ни танладим»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Мисрнинг "Ал-Аҳли" клубида давом эттириши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистонлик футболчи нима учун қоҳираликлар таклифини қабул қилганини айтиб ўтди.

— "Ал-Аҳли" билан музокара қандай бошланди?
— "Ал-Аҳли" клуби директорлар кенгаши аъзоси 18 август куни мен билан боғланди ва мен ўз жамоасига таклиф қилди. Мен эса ушбу таклифга дарҳол розилик бердим.

— "Ал-Аҳли"га ўтишга рози бўлишингизга нима сабаб бўлди? Яна бошқа таклифлар ҳам бор эдими?
— Биринчидан, араб давлатларидаги кўп нарсаларни билиб олдим. Иккинчидан, "Ал-Аҳли" клуби мухлислари ажойиб эканидан хабарим бор. Бундан ташқари, Миср чемпионати кучли ҳисобланади.

Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб ал-Аҳли" клубидан ҳам таклиф бор эди. Улар мени ортга қайтаришни исташди. Шунингдек, Англиянинг "Халл Сити" клубидан таклиф тушди. Аммо мен Африканинг энг кучли чемпионатида ўйнашга қарор қилдим.

— Миср ва Ўзбекистон терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи Эктор Купер билан маслаҳатлашдингизми?
— Йўқ, у билан гаплашмадим.

— Ҳозир қаердасиз? Қачон Қоҳирага йўл оласиз?
— Ҳозирча Саудия Арабистонидаман. "Ал-Аҳли" билан шартнома имзолаганимдан сўнг Мисрга йўл оламан.

— "Ал-Аҳли" билан қанча муддатга шартнома имзолайсиз?
— "Ал-Аҳли" мени бир йилга ижарага олиб, келаси мавсумда трансферимни сотиб олади. Келишувнинг молиявий жиҳатларини ошкор қилишни истамасдим.

— Маълумотларга қараганда, сиз Саудия Арабистонида тил билан боғлиқ муаммога дуч келгансиз. Боиси, сиз фақат ўзбек тилида гапиргансиз. Мисрда ҳам шундай қилмоқчимисиз?
— Ҳақиқатан ҳам мен ўзбек ва рус тилларида гаплашаман. Инглиз тилини ҳам оз-моз биламан. Шунга қарамай, ўйлайманки, бу борада муаммога дуч келмайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:40, 25.08.2022.
Ўқилди: 6697 марта.
Фикрлар: 116 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик