“Аякс” Эредивизиянинг тўрт туридан сўнг очко йўқотмаган ягона клуби бўлгани, 4-тур учрашувида жамоа "Утрехт"да ғалаба қозонгани, Брайан Бробби эса иккинчи голни ургани ҳақида хабар хабар бергандик.
Бироқ, ESPN нашри хабарига кўра, бир гуруҳ "Утрехт" мухлислари маймуннинг фарёдларини тасвирлашди ва Бробби бу кимнинг манзилига эканлигини жуда яхши тушунди.
"Ўйиндан сўнг телефонга қарадим, бу ҳақда кўп одамлар ёзишди, жумладан акам ҳам. Айтмоқчиманки, бу мени безовта қилмайди, менга барибир. Якунда “Аякс” ғалаба қозонди, улар эса мағлуб бўлди”, — деди Бробби фалсафий оҳангда.