Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Салом Қатар! Валенсия бошчилигидаги Эквадор билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

Қатардаги яқинлашиб келаётган мундиал жамоалари ҳақида сўз юритишда давом этамиз. Бу сафар Эквадор ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Тахаллуси - "уч рангли".

ФИФА рейтингида 44-ўрин.

Тўртинчи бор жаҳон чемпионатига боради (2002, 2006, 2014, 2022).

Д гуруҳи. Рақиблар: Голландия, Сенегал, Қатар.

1-тур, 20-ноябрь. Қатар - Эквадор

2-тур, 25 ноябрь. Голландия - Эквадор

3-тур, 29-ноябрь. Эквадор - Сенегал

Аввал қайд этилган муваффақиятлари

Эквадорликлар гуруҳдан фақат бир марта, 2006 йилда чиқишган холос.

Эквадор-2006

Жанубий Америка вакиллари коста-рикаликлар, польшаликлар, шунингдек, турнир мезбонлари – немислар билан бир гуруҳда ўйнашганди.

Польша билан ўйинда "уч ранглилар", аксинча, аутсайдерлар сафидан чиққан ҳолда ҳаракат қилди, лекин ҳеч бир жамоага яққол устунлик бериб бўлмасди. Ўйиннинг 24-дақиқасида Карлос Тенорио ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Агустин Дельгадо жамоасининг иккинчи голини урди. Ишончли ва табиий равишда эквадорликлар баҳсда ғалаба қозонди.

Умуман олганда, навбатдаги ўйин Эквадор учун гуруҳ босқичи натижасини ҳал қиларди.

Коста-Рика устидан қозонилган ғалаба плей-оффга чиқишни англатарди. 8-дақиқадаёқ эквадорликлар ҳисобни очишди - Карлос Тенорио яна гол урди. 54-дақиқада Агустин Делгадо яна биринчи ўйиндагидек жанубий америкаликларнинг устунлигини икки баробарга оширди. 92-дақиқада эса Иван Кавиедес учинчи голни уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. 3:0 - Эквадор биринчи марта плей-оффга чиқди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, Коста-Рика ҳалокатли ҳисобда бўлса-да, Эквадор учун қандайдир муаммолар туғдира олди ва ўйинни Эквадор учун осон ўтди деб бўлмади.