ОФК Кубоги ҳудудлараро финал баҳсида «Сўғдиёна» жамоасининг рақиби маълум бўлди. Бугунги «Моҳун-Баган» - «Куала-Лумпур» ўртасидаги ярим финал баҳсида малайзияликларнинг қўли баланд келди.
Баҳснинг 60-дақиқасида «Куала-Лумпур» ҳисобни очган бўлса, қолган голлар иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларга тўғри келди. Дастлаб 90+1-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштришган бўлса, 90+2 ва 90+5-дақиқаларда меҳмонлар иккита гол уриб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди.
Шу тариқа, ОФК Кубоги ҳудудлараро финали «Сўғдиёна» ва «Куала-Лумпур» жамоалари иштирокида ўтказилади. Мазкур учрашув 5 октябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ғолиб чиққан жамоа ОФК кубоги финали йўлланмасини қўлга киритади. "Сўғдиёна" финалга чиқса, камида 750 минг доллар мукофот пулига эга бўлади, мусобақа ғолибига айланса, 1,5 миллион долларни қўлга киритади.