"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси доирасида "Бенфика" жамоасига қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бенфика Европада бой тарихга эга жамоа. Бу жамоа бундай учрашувларга ўрганиб қолган. Улар жуда агрессив ўйнашади, уларнинг ҳисобида 11 ғалабали серия бор. Биз ихчам ўйин кўрсатишимиз ва бирдек ҳаракат қилишимиз керак. Тактика схема? Менда ярим ҳимоя борасида шубҳа бор. Бу бўйича қарорни ўйин куни қабул қиламан", - деди Аллегри УЕФА расмий сайтига.