Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Туркия Суперлигасининг машҳур футболчилари

Баҳо:
+ | -

Футбол жамоатчилиги Европа Суперлигасини яратиш масаласини муҳокама қилаётган бир пайтда, Туркия Суперлигаси юлдузларни ўзига жалб қилишда давом этяпти. Турк клублари ёзги трансферлар вақтида кўплаб сифатли ўйинчилар билан шартнома имзолади. Бу чемпионатда шундай машҳур футболчилар бўлишига ҳамма ҳам ишонмасди. Улардан баъзилари эса бир йилдан ортиқ вақтдан бери Туркияда порламоқда. Келинг юлдузларга назар ташлаймиз.

Мауро Икарди (“Галатасарой”)

"Галатасарой" ҳар доим сифатли ва баъзан юлдуз футболчиларни олиш қобилияти билан машҳур бўлган. Яқинда Радамель Фалькао ҳам Истанбулга келди. Энди навбат Мауро Икардига. “Шерлар” 29 ёшли ҳужумчини “ПСЖ”дан бир мавсумга ижарага олди. Парижликлар футболчидан қутулишни шунчалик исташдики, ҳатто унинг маошининг катта қисмини тўлашга ҳам рози бўлишди. “Галатасарой” ва Икардининг ўзи учун буни ижобий ҳолат деб ҳисоблаш мумкин. Аргентиналик футболчи фаолиятини Туркияда қайта бошлаши мумкин, “шерлар” эса қулай шартларда сифатли ҳужумчига эга бўлишди.

Хуан Мата (“Галатасарой”)

"Галатасарой" Икарди билан тўхтаб қолмади. сентябрь ойида “шерлар” Хуан Матани текинга таркибга қўшиб олишди. Томонлар 1+1 схемаси бўйича келишувга эришдилар. Испаниялик футболчи “Манчестер Юнайтед”ни тарк этгач, турк клубига текинга йўл олди. "Галатасарой" учун 34 ёшли ярим ҳимоячи ёши катта бўлишига қарамай, яхши ёрдамчи бўлади. Мата сўнгги пайтларда кўп ўйнамади, лекин кучли жиҳатлари сақланиб қолган бўлиши керак.

Дрис Мертенс (“Галатасарой”)

Яна бир юлдуз футболчи “Галатасарой”га текинга келди. Август ойида “шерлар” “Наполи”нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари Дрис Мертенсни текинга олиб келишди. Неаполликлар 35 ёшли ҳужумчини олиб қолишни исташди, бироқ у уларнинг таклифини қабул қилмади. Футболчи турк клуби билан 1+1 схемаси бўйича шартнома имзолаган. Мертенснинг Белгияга қайтиши кутилганди, аммо у Туркияга кетишга қарор қилди. Ҳозирча у Суперлигада самарали ҳаракациз 300 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказди, аммо бундай тажрибали ҳужумчи учун голлар фақат вақт масаласидир.

Месут Озил (“Истанбул Башакшеҳир”)

Ўзил бир неча йилдан бери Туркияда ҳаракат қилмоқда. 2021 йилнинг январьида Месут "Арсенал"ни тарк этди ва "Фенербахче"га ўтди. Дастлаб томонлар ҳамкорликдан қониқиш ҳосил қилди. Клуб ҳаттоки, футболчига дастлабки олти ойда умуман пул тўламаган. Аммо ўтган мавсум охирида Ўзил жамоадан четлатилганди. Ҳеч ким бу қарорнинг сабабини айтмади. Миш-мишларга кўра, ҳаммаси жамоадоши билан можаро туфайли бошланган. Қандай бўлмасин, мавсум оралиғида 33 ёшли ярим ҳимоячи Истанбул футболчисига айланди ва у ерга эркин агент сифатида ўтди. Немис футболчисига бошқа давлатлардан таклифлар бор эди, аммо у Туркияда қолишга қарор қилди.

Лукас Торрейра (“Галатасарой”)

Ва яна "Галатасарой". Мавсум оралиғида жамоа сафига яна бир номдор футболчи келиб қўшилди. Лукас "Арсенал"да муваффақияцизликка учради. "Канонирлар" футболчиси сифатида Торрейра "Атлетико" ва "Фиорентина"да ижара асосида ўйнаган. Уругвайлик футболчи Флоренцияда қолишни истади, аммо “бинафшаранглар” тўлиқ трансфер борасида “канонирлар” билан келиша олишмади. Натижада, 26 ёшли ярим ҳимоячи дарҳол “Галатасарой”га йўл олди. “Шерлар” футболчи учун 6 миллион евро тўлаб, у билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Деле Алли (“Бешиктош”)

Жозе Моуриньонинг "Тоттенхэм"га келиши билан Деле Алли учун ишлар ёмонлашди. Бошқа мураббийлар билан вазият яхшиланмади. январь ойида англиялик футболчи "шпорлар"ни тарк этиб, "Эвертон"га ўтди. Аммо у ерда ҳам яхши ўйин кўрсатмади. Август ойида ливерпулликлар 26 ёшли ярим ҳимоячини "Бешиктош"га ижарага жўнатганди. Деле Аллининг карьераси жиддий равишда тўхтаб қолган, аммо уни қайта бошлашга улгурди. Туркия бунга мос вариантми, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча футболчи Суперлигада 2 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Марек Гамшик (“Трабзонспор”)

"Наполи"да ўйнаган пайтлари билан солиштирганда, Гамшикни ҳозир унчалик тез-тез эслашмайди. Словак Неаполда тирик афсонага айланди ва ўтказилган ўйинлар сони (520) бўйича клуб рекордчисига айланди. А Сериядан кейин Марек Хитойнинг “Далиан Про” ва Швециянинг “Гётебург” клубларида ўйнашга муваффақ бўлди. 2021 йилнинг ёзидан буён 35 ёшли ярим ҳимоячи "Трабзонспор"да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда Гамшик Суперлигада ҳар бир ўйинда ўртача 80 дақиқани майдонда ўтказди, бу фахрий футболчи учун жуда яхши кўрсаткич. Суперлигада яхши юлдуз футболчилар тўпланди, бу Туркия чемпионатини янада қизиқарли қилади.

Киритилди: 15:25, 17.09.2022.
Ўқилди: 2781 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.