Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Холанд: Шунчаки ақлга сиғмас старт

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд ҳаммани ҳайратга солишдан асло тўхтамаяпти.

Айниқса, ЧЛда. Асосий евротурнирга бундай шиддаткорона киришни Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳаттоки, орзу ҳам қилолмаган бўлсалар керак. Умуман, ЕЧЛнинг бутун тарихида бундай ёрқин старт қайд этилган эмасди. Қаранг, норвегиялик голеадор «Манчестер Сити» сафида ҳам ЧЛдаги илк ўйинидан гол теришни бошлади. У «Севилья» билан баҳсдаги «дубл»дан сўнг Европанинг энг йирик турнирида 25та гол маррасига етган 37-футболчи бўлди.


ЧЛда 25та гол маррасига энг тез етган футболчилар

22 ёшли Эрлинг Холанд 25та гол марраси йўлида атиги 20та ўйин сарфлади. Бу борада аввалги рекорд Филиппо Инзаги ва Рууд ван Нистелройга тегишли эди - улар 25-голни 30-ўйинда нишонлашган. Таққослаш учун айтсак, Лионель Месси 25та гол уриш учун 42та ўйин ўтказган бўлса, турнирнинг энг яхши тўпурари Криштиану Роналду бу маррани атиги 64-учрашувда забт этганди.


ЧЛнинг энг яхши тўпурарлари дастлабки 20та ўйинда

Турнирнинг элит снайперларидан ҳеч бири шиддаткор старт борасида Холанд олдига тушолмайди. Рақамларда келтирсак, Рууд ван Нистелрой дастлабки 20та ўйинда 16та гол урган бўлса, Андрей Шевченко шунча учрашувда рақиблар дарвозасини 14 марта нишонга олганди. Карим Бенземада 20та ўйин ҳосиласи янада паст - 12та гол. Суперюлдузлар орасида турнирда гол йиғишни ҳаммадан кўпроқ пайсалга солган футболчи - Криштиану Роналду. Диққат қилинг, португалиялик тўпурар ЧЛдаги 20та ўйинида лоақал 1та гол урмаганди. Томас Мюллер ва Златан Ибрагимовичда ҳам натижа анча паст бўлган.


ЧЛда 3та ёки кўпроқ жамоа сафида «дубл»га эришган футболчилар

Эрлинг Холанд ҳозирга қадар ЧЛда 3та клуб либосида «дубль» қайд этишга улгурди. Жорий мавсумгача турнир тарихида атиги 7 нафар футболчи шундай натижа кўрсатган эди. Демак, норвегиялик саккизинчиси! Алоҳида таъкидлаш керак, бетакрор Златан Ибрагимович фаолияти давомида нақ 5та клуб сафида турнирнинг муайян ўйинида 1тадан кўп гол урган.

Айтганча, АПЛда 1та гол учун тўпга ўртача энг кам тегаётганлар:

1. Эрлинг Ҳоланд — 13,2 марта тегишда 1 гол...
2. Антони — 28...   
3. Каллум Уилсон — 28,5.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:58, 19.09.2022.
Ўқилди: 2068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.