"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш доимий равишда ҳакамларга шикоят қилиш ҳақидаги айбловларга жавоб берди.
“Англия Премьер-лигасида деярли ҳамма шундай қилади. Аксарият ўйинчилар ҳакам билан баҳслашади. Фернандиньо ўйин давомида менга доимо қўполлик қилган, бироқ ҳакамга шикоят қилган", - дея Фернандешнинг сўзларидан иқтибос келтиради Athletic.
Фернандеш жорий мавсумда Премьер-лиганинг 6 ўйинида битта гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Португалиялик футболчи 2020-йилнинг январидан буён “Манчестер Юнайтед”да ўйнайди.