Неймар бу мавсумда ҳар бир ўйинда деярли иккита фойдали ҳаракат амалга оширмоқда.
30 ёшли ҳужумчи Бразилия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида (3:0, танаффус) Ришарлисонга иккита голли узатма берди.
У "ПСЖ" сафида мавсумдаги 11 ўйинда 11 гол ва 8 голга ассистентлик қилган.
Шу тариқа Неймар клуб ва Бразилия терма жамоаси сафида сўнгги 12 ўйинда 21 (11+10) очко тўплади.