Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Жароҳатлар гирдобидаги "Барселона" ёхуд жамоани октябрь ойида 9 та ўйин кутиб турибди

Баҳо:
+ | -

Октябрь ойида каталонияликларни 9 та ўйин кутиб турибди.

Миллатлар Лигаси атрофидаги баҳс-мунозаралар сусаймаяпти. Турнир нафақат футболчилар томонидан, балки мураббийлар томонидан ҳам танқид қилинади - май ойида Юрген Клопп турнирни тарқатиб юборишга чақирди. "Мен ҳали ҳам бу футболдаги энг ақлдан озган ғоялардан бири деб ўйлайман", деди Клопп.

Мавсумни чўзиш = кўпроқ жароҳатлар. Сўнгги кунларнинг энг ачинарли мисоли "Барселона" футболчиларининг жароҳатларидир. Рўйхат аллақачон жуда таъсирли.

• Жюль Кунде чап сон жароҳат олди. Француз 3-4 ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо 16 октябрга куни бўлиб ўтадиган класикодаги футболчининг иштироки таҳдид остида. Кунде шунингдек, Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер"га қарши иккала ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

• Рональд Араухо Эронга қарши ўйинда жароҳат олди. Уругвайликда ўнг соннинг узун қўшимча мушакларининг тендони йиртилганлиги аниқланган. Ҳимоячи 2022 йилда бошқа майдонга тушмаслиги ва жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.

• Усмон Дембеле ўзини ноқулай сезди. У Австрияга қарши ўйинда бор-йўғи 14 дақиқа ўйнади, Дидье Дешам вингернинг мушаклари чарчоқдан азият чекаётганини айтди. Шанба куни Дембеле алоҳида машғулот ўтказди, у термасининг навбатдаги ўйинга тайёр, аммо футболчи ўз соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.

• Мемфис Депай Польшага қарши ўйинда иштирок этди. У ўша ўйинда орттириб олган жароҳати туфайли бир ойни ўтказиб юборади, табиийки класикони ҳам.

• Депай "Барселона"нинг жароҳат олган ягона нидерландиялик футболчиси эмас. Польша билан ўша ўйиндаги танаффусда Мартин де Роон Френки де Йонгнинг ўрнини эгаллади - ярим ҳимоячи мушакларидан жароҳат олиб, терма жамоа қароргоҳини тарк этди.

Жароҳатлар "Барса"ни жуда оғир вақтда тақиб қилмоқда: октябрь ойида жамоа 9 та ўйин ўтказади, футболчиларни жароҳатлар билан "сийлаётган" терма жамоаларнинг ўйинлари эса ҳали якунига етгани йўқ.

Хави нима қила олади?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:21, 25.09.2022.
Ўқилди: 5757 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик