Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Артур Юнусов жароҳатдан фориғ бўлди. У «Ал-Райян»га қарши ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Ардус» клуби вакили Артур Юнусов жароҳатдан тўла фориғ бўлди. Бу ҳолат хаттоки Осиё футбол конфедерацияси расмий веб-сайтини ҳам бефарқ қолдирмади.

Юнусов ҳақида хабар тайёрлаган ОФК веб-сайти, унинг «Ал-Райян»га қарши ярим финал ўйинида майдонга тушишини таҳмин қилмоқда. «Шу йилнинг май ойида Дубай мезбонлик қилган Осиё чемпионатини ўтказиб юборган Артур Юнусов жароҳатидан тўла фориғ бўлди», - деб ёзади ОФК сайти.

2008 ва 2010 йилги Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Артур Юнусов, тўпурарлик қобилятини ҳам намойиш қилганди, деб ёзилади хабарда. Ўзбекистон чемпионатида 45та гол билан тўпурар бўлган Артур Юнусов март ойидан бери жароҳатини даволаб, секин-аста формага кирди. Бу орада «Ардус» амалдаги чемпион – Япониянинг «Нагоя Оушенс»ни мағлуб этиб, Эрон чемпионига ярим финалда рақиб бўлишдан қутулиб қолди.

«Жамоадошларинг сафига қайтиш ёқимли», дейди Артур Юнусов. «Кўпчилик ярим фипалда «Ал-Райян»нинг имкониятини нисбатан паст баҳолаётгани тўғри эмас. Улар бизга қарши мағлуб бўлиш учун майдонга тушишмайди. Биз рақибларимизни хурмат қилишимиз лозим. Боиси улар ўзларини ҳар томонлама яхши тарафдан намойиш қила олишди. Бу каби турнирнинг ярим финалига қадар етиб келиш таҳсинга сазовор», - дейди Юнусов.

Қитъанинг кўзга кўринган футболчиларидан бири «Ардус» сафига қайтган бўлсада, Александр Петров бошқа муаммога дуч келди. Таиланд чемпиони «Банк Рбак»га қарши ўйинда жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Дилшод Раҳматов жароҳат олди. Унинг ярим финал ва ундан кейинги ўйинда майдонга тушиши катта сўроқ остида. Ўз навбатида «Ал-Райян» ҳақида ОФК сайти «Ардус» бош мураббийи Александр Петровнинг ҳам фикрини келтириб ўтган:

«Биз саралашда «Ал-Райян» устидан 9:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Лекин ҳозир мен жамоа сафида бир қатор янги футболчиларни кўрмоқдаман. Бу сафарги ўйин бутунлай бошқача бўлади».

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:00, 05.07.2012.
Ўқилди: 5770 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5449]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4482]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3401]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3108]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2972]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2957]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2947]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2761]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2299]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик