Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Барчани ларзага солган Аргентина - СССР терма жамоалари ўртасидаги учрашувда юз берган оммавий муштлашув ҳақида

Баҳо:
+ | -

СССР ва Аргентина терма жамоалари тарихда 11 марта ўзаро тўқнаш келишган. СССР 2 ғалаба қозонган, 3 мағлубиятга учраган ва 6 марта дурангга эришган. Шу билан бирга, биттадан ташқари барча учрашувлар дўстона руҳда ўтди. Бироқ, бу майдонда сезилмади - жамоалар ҳар доим бор кучларини беришди ва бир марта, ҳис-туйғуларда, ҳатто оммавий жанжал ҳам бўлди. Келинг, бу ҳақда батафсилроқ ёритамиз.

Лев Яшинга ҳужум

Николай Морозов бошчилигидаги СССР жамоаси 1966 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган эди. 1965 йил ноябрь ойида Бразилия терма жамоаси билан ўйин ўтказилди ва беллашув дуранг билан якунланди (2: 2). 1965 йил 1 декабрда СССР терма жамоаси Буэнос-Айресда Аргентина билан учрашди. Бу шунчаки ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, "Монументаль" стадионига 60 минг нафар томошабин ташриф буюрди.

Ўртоқлик учрашуви
Аргентина - СССР - 1:1 (0:1)
Голлар: Банишевский, 9 (0:1). Онега, 48 (1:1).
Аргентина: Мигель Санторо, Рамос Дельгадо, Оскар Мальбернат, Оскар Феррейро, Антонио Раттин (с), Хосе Альбрехт, Хосе Луна (Оскар Пианетти, 67-я минута), Марио Гонсалес, Хуан Карлос Лальяна, Эрминдо Онега, Оскар Мас.
Мураббий: Освальдо-Хуан Зубелдиа.

СССР: Лев Яшин, Владимир Пономарёв, Альберт Шестернев, Виктор Гетманов, Валерий Воронин (с), Валентин Афонин, Слава Метревели (Эдуард Малофеев, 65), Йожеф Сабо, Анатолий Банишевский, Олег Копаев, Михаил Месхи (Виталий Хмельницкий, 65).
Мураббий: Николай Морозов.
Буэнос-Айрес. "Монументаль" стадиони. 60 000 томошабин.

СССР терма жамоаси Анатолий Банишевскийнинг саъй-ҳаракатлари билан учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аргентиналиклар жавоб голини фақат иккинчи бўлим бошида, Даниэлл Онеганинг жарима зарбасидан аниқ йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар учрашув охиригача дарвозаларга гол кирита олишмади, аммо ўйин охирида ҳозиргача эсланиб туриладиган ҳақиқий шоу бўлиб ўтди.

Ҳаммаси бир неча баҳсли қарорларни қабул қилган уругвайлик ҳакам Эстебан Маринонинг ҳаракатларидан бошланди. Шу сабабли футболчилар ўртасида кичик тўқнашувлар ва тортишувлар бошланди. Охир-оқибат бу катта муштлашувга айланиб кетди.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лальяна қўполлик билан тўпни оддийгина қабул қилиб олган Лев Яшинга зарба берди. Валентин Афонин дарров югуриб келиб, аргентиналик футболчини буюк дарвозабондан узоқлаштира бошлади. Шундан кейин жанжалга ҳамма аралашди. Оммавий муштлашув бошланди, ўйин бир неча дақиқага тўхтатилди ва фотосуратчилар ҳамма нарсани суратга олиш учун майдонга югуришди.

Пономарёвнинг хотиралари

СССР терма жамоаси ҳимоячиси Владимир Пономарёв ўз интервьюларидан бирида ўша жанжал ҳақида шундай деди: “Яшин тўпни эгаллаб олди, ҳужумчи Лальяна эса уни йиқитди. Лев йиқилиб, оғриқдан қийналишни бошлади. Валентин Афонин Лальянага югурди ва дарҳол аргентиналик футболчининг тумшуғига "туширди". Ҳамма нарса мана шундан бошланди. "Валька" шу даражада урдики, рақибнинг бурни синди. Ҳатто ўша чалкашликда мен кимнидир тепдим. Мухлислар ҳам трибунадан югуриб тушишни бошлашди.

Полиция оммавий муштлашувни тўхтатишга ёрдам берди, ҳаммани четга суриб, бегоналарни олиб кетди. Хайриятки, муштлашувда ҳар икки жамоанинг бирорта футболчиси жароҳат олмаганди. Учрашув якунланди ва шундан сўнг Аргентина томони СССР жамоасининг ҳаракатлари устидан шикоят қилди.

Авваллари бундай майда-чуйдалар туфайли ўйинлар тўхтамасди. Тўғри, эртаси куни эрталаб хафа бўлган аргентиналик футболчилар Совет элчисига ўйин вақтида футбол майдонида жанжални руслар бошлаганлиги ҳақида норозилик нотасини юборишди" - деди Пономарёв.

Ҳеч ким шикоятни кўриб чиқмади, Совет Иттифоқи футболчилари жазодан қочишга муваффақ бўлишди. Бироқ, ушбу жанжал сабабли шу кунгача ҳар икки терма жамоани мухлислар эслаб туришади.

Киритилди: 14:08, 26.09.2022.
Ўқилди: 4490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.