Италиялик агент Андреа Д'Амико грузиялик футболчи Хвича Кварацхелиянинг "Наполи"даги ўйинини юқори баҳолади.
“Кварацхелия – феноменал футболчи. У “Наполи”га жуда мос тушди ва ҳозир порлаяпти!” - деди Д'Амико.
Кварацхелия “Наполи”га 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Италия чемпионатида 21 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 7 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ Кварацхелия Қозоннинг “Рубин” клубида ўйнаган.