Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Миржалол Қосимов кетма-кет тўртинчи бор ойнинг энг яхши мураббийи

Баҳо:
+ | -

Миржалол Қосимов кетма-кет тўртинчи бор ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов учун июнь ойи нисбатан масъулиятли ва оғир бўлганини айтиш ўринли. 3 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрондан мағлубият қабул қилиб олгач, амалдаги бош мураббий Вадим Абрамов ўрнига Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланди. Бундан тўрт йил аввал – ЖАР-2010 мундиали учун курашда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет иккита мағлубиятга учрагач Қосимов бош мураббийликни қабул қилиб олган ва шундан кейин жамоа IV саралаш босқичидаги дастлабки очкосини қўлга киритганди. Бу сафар ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси IV саралаш босқичидаги дастлабки очкосини Миржалол Қосимов бошқарувида ишлаб олди. Байрутда Ливан меҳмони бўлган бош жамоа 1:1 ҳисобига имзо чекиб қайтди.

Июнь ойи ҳисобидан «Бунёдкор» жами 5та ўйинда майдонга тушган бўлса, шуларнинг 4тасини ўз фойдасига ҳал қилди. Ўзбекистон Кубогининг ним чорак финалида Ғузорнинг «Шўртан» клуби 2:0 ҳисобида таслим қилингач, «қалдирғочлар» ярим финал масаласини деярли уддалаб бўлишди. Миллий чемпионат доирасидаги қолган 4та беллашувнинг 3таси марказий мақомида эди ва уларда Миржалол Қосимов жамоаси 7 очкога эга чиқди. «Насаф» билан ўйинда нурсиз дурангга имзо чеккан Тошкент гранди, «Пахтакор» ва «Нефтчи»ни мағлубиятга учратди, Андижонда бўлиб ўтган сўнгги турда мезбонлар таслим қилинди. Натижада Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи даврани энг яқин таъқибчиларидан 5 очко илгарилаб кетиб якунлашди.

Қайд этиш керак, Қосимов март, апрель ва май ойларида ҳам энг яхши мураббий бўла олганди. 2012 йилнинг дастлабки икки ойида Вадим Абрамовдан кейин иккинчи бўлган Миржалол Қосимовга кейинчалик икки марта Деян Журжевич ва бир марта Игорь Криушенко жиддий қаршилик кўрсатганди.

Июнь ойида Миржалол Қосимовга Юрий Саркисян жиддий рақобат туғдирди ва бор йўғи 1 очко камроқ жамғарди. «Нефтчи» клуби устози бунга қадар йил бошидан бери бирор марта ҳам кучли учликка кира олмаганди. Июнь ойида «Нефтчи» 6та ўйинда майдонга тушиб, шуларнинг 3тасини ўз фойдасига ҳал қилди ва 1та ўйинда дурангга имзо чекди. Юрий Саркисяннинг Қосимовга жиддий рақобат туғдиришига энг асосий сабаб «Насаф» ва «Пахтакор»нинг мағлуб этилишидир. Фарғона клуби шунингдек биринчи даврани 5-ўринда якунлади.

Юрий Саркисян каби кучли учликка бирор марта кирмаган «Қизилқум» устози Равшан Ҳайдаров июнь ойини учинчи ўринда якунлади ва Саркисяндан бор йўғи 1 очко кам жамғарди. Равшан Ҳайдаров ўтган ой ҳисобидан анча қониқарли натижалар қайд этганини айтиш ўринли. Кичик танаффусдан кейинги илк ўйинда «Андижон»дан ўз майдонида енгилган «Қизилқум» кейинги уч турда юз фоизлик натижа қайд этиб, биринчи даврани 7-ўринда якунлади. Рақиблардан «Машъал» ва «Локомотив» сафарда таслим қилинган бўлса, биринчи давранинг сўнгги турида 4та ўйиндан бери мағлуб бўлмай келаётган «Шўртан» маҳф этилди.

Энг яхши мураббий учун овоз бериш жараёнида шунингдек Игорь Криушенко, Игорь Шквирин, Тажмурод Агамуродов, Алексей Евстафеев, Мустафо Байрамов ва Усмон Тошев номлари ҳам кўрсатилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:42, 06.07.2012.
Ўқилди: 5112 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.