"Барселона" яқин икки йил ичида футболчиларга тўланадиган маошлар миқдорини жиддий қисқартирмоқчи.
Diario Sport хабарига кўра, харажатлар деярли 200 миллион еврога камайиши керак.
Маълумот ўрнида, айни дамда маош варақаси тахминан 610 миллион еврони ташкил қилмоқда, клуб эса маош учун 420-450 миллион евро сарфламоқчи.
Клуб бу сумма клубнинг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.