Хабарингиз бор, Италиянинг “Сампдория” клуби Марко Жампаолони ишдан бўшатганидан сўнг мураббийсиз қолган. Унинг ўрнига номзодлар орасида Клаудио Раньери номи ҳам бор.
Radio Rai 1 радиостанциясига таклиф қилинган Раньери аввал ўзи бошқарган Генуя клуби билан ишлаш эҳтимоли ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
- Мен бу ҳақда ўқидим, лекин ҳеч нарса билмайман. Шунинг учун ҳам аниқ бир нарса дея олмайман, кечирасиз", - деди Раньери.
Тўққизинчи турда "Сампдория" сафарда "Болонья" билан ўйнайди, бу ўйин 8 октябрь куни бўлиб ўтади.