"Реал" яримҳимоячиси Фернандо Гагонинг агенти Марсело Ломбилья ўз мижозининг қаерларда тўп сурмаслигини аниқ айтиб берди.
"Фернандо Моуриньога ҳеч нарсани исботламоқчимас. Биз Португалиялик мутахассис унга ишонмаётганлигини биламиз.
Энг ёмони - ҳаётда ҳеч кимга керак бўлмай қолиш. Фернандонинг Мадридда ўткаган охирги мавсуми чидаб бўлмас даражада кечди. Унинг ҳиссиётларига қараганда буни қичимага қиёслаш мумкин.
Шунингдек, Гаго Россия ва Туркияга ҳам бормоқчи эмас. Бу жойлар унинг фаолиятини давом эттириши учун энг яхши жойлар эмас.
Ҳозир бизнинг "Рома" билан ҳам келишувимиз мавжуд эмас. Бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Аммо ҳозирча ҳч қандай таклиф йўқ", - дея Ломбильянинг сўзларини келтиради Deportes Cope.