Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Манчестер Сити» 48 соат ичида янги трансферни эълон қилади — инсайдер

Баҳо:
+2 | -

“Борнмут” вингери Антуан Семеньо яқин 48 соат ичида “Манчестер Сити” сафига ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс ўзининг X (собиқ Twitter) тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, 29 декабрь куни тўловлар бўйича ўтган ижобий музокаралардан сўнг трансфер борасида сезиларли силжиш кузатилган. Қайд этилишича, Семеньо “Манчестер Сити” билан шартнома шартларини аллақачон оғзаки тарзда келишиб олган. Шу билан бирга, футболчи “Челси”га қарши баҳсда “Борнмут” сафида сўнгги бор майдонга тушиши кутилмоқда. Англия Премьер Лигасининг 19-туридан ўрин олган ушбу учрашув 30 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

ОАВ маълумотларига кўра, Антуан Семеньонинг “Борнмут” билан шартномасида 65 миллион фунт стерлинг (тахминан 75 миллион евро) миқдоридаги товон пули белгиланган. Ушбу банд фақат 2026 йил 10 январгача амал қилади. Клуб мазкур муддатни атайлаб чеклаган, чунки эҳтимолий трансфердан сўнг футболчининг ўрнига муносиб номзод топиш учун вақт ютишни режалаштирган.

Антуан Семеньо 2023 йил январидан буён “Борнмут” сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақалар доирасида жами 106 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 13 та голли узатма ёздириб қўйган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Семеньонинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:17, 30.12.2025.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик