«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Ферран Торреснинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Биз Ферран Торрес янги мавсумда ҳам сафимизда ўйнашда давом этишини кутмоқдамиз ва бунга умид қиламиз», — дейди Фликнинг сўзларини Sport.es.
Ўтган мавсумда Торрес барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Шунингдек, Торрес Испания терма жамоаси таркибида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган.













