Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Эспининг «Реал»даги маоши саккиз бараварга ошди

Баҳо:
+1 | -1

Ҳужумчи Карлос Эспи «Леванте»дан Мадриднинг «Реал» клубига ўтганидан сўнг 21 ёшли форварднинг маоши саккиз бараварга — йилига 420 минг евродан 3,36 миллион еврогача ошди. Футболчининг «қироллик клуби» билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

«Реал» Эспининг трансферини пайшанба, 30 июль куни эълон қилди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Испания гранди 21 ёшли ҳужумчини 25 миллион еврога сотиб олиш опциясини фаоллаштирган.

Ўтган мавсумда Эспи барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уришга эришди. Футболчининг «Леванте» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:09, 01.08.2026.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик