Англия вице-чемпиони “Манчестер Сити” ҳамда Италия чемпиони “Интер” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Гонконгдаги “Кай Так” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган пенальтилар сериясида эса “Интер”нинг қўли баланд келди — 3:1. Абдуқодир пенальтидан гол ура олмади.
Учрашувнинг 15-дақиқасида инглиз жамоаси ҳужумчиси Дивен Мубама ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада миланликлар ҳимоячиси Бенжамен Павар мувозанатни тиклади.
Эътиборлиси, ушбу учрашувда “Манчестер Сити” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва ўйинни тўлиқ, алмаштиришларсиз ўтказди. Учрашув давомида сариқ карточка билан жазоланган Ҳусановнинг ҳаракатлари Софасcоре портали томонидан 6.6 баллга баҳоланди.
Маълумот ўрнида, якунланган мавсум натижаларига кўра “Манчестер Сити” Англия чемпионатида 78 очко тўплаб, пешқадам “Арсенал”дан (85 очко) сўнг иккинчи ўринни банд этган эди. “Интер” эса 87 очко жамғариб, Италия А Сериясида чемпионликни қўлга киритган.













