Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Арсенал» Винисиус учун жамоадаги маошлар тузилмасини бузишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» раҳбарияти Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг вакилларига трансфер амалга ошган тақдирда, футболчини ўз лойиҳаларининг бош юлдузига айлантиришга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, «қаймоқранглилар» томонидан шартномани узайтириш учун 20 миллион евро таклиф қилинган Винисиус учун «канонирлар» жамоадаги одатий маошлар чекловини бузишга тайёр. Шунингдек, «Арсенал» ҳужумчининг шартнома имзолаш бонуси ва имиж ҳуқуқларидан фойдаланиш бўйича талабларини қондира олади. Таъкидланишича, футболчи ва «Реал» ўртасидаги асосий келишмовчиликлар айнан шартномани узайтириш учун бериладиган бонуслар миқдори билан боғлиқ.

«Арсенал» эгалари ушбу битимнинг тахминий суммаларини маъқуллаган, бироқ «рақамлар хавотир уйғотмоқда». Лондон клуби кутилаётган харажатларни тижорий фойда ҳисобидан қоплашни режалаштирмоқда.

Винисиуснинг Испания гранди билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 17:26, 01.08.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик