Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Пичичи" совринига ким кўпроқ лойиқроқ?

Баҳо:
+ | -

Ла Лигадаги асосий ҳужумчиларининг феноменал статистикаси. Мавсумни ким яхшироқ бошлади?

Бу мавсум Испанияда чемпионлик пойгаси ажойиб бўлади, "Реал Мадрид" ва "Барселона" мавсум учун идеал кайфиятда тайёр эканликларини кўрсатишди, таркибдаги керакли позицияларни мустаҳкамлашди. Иккала жамоа ҳам жароҳатлардан бироз азият чекмоқда, аммо ўринбосарларнинг кўплиги буни эътиборсиз қолдиришга имкон беради.

Ҳар икки жамоада ҳам асосий ўйинчилар, албатта, ҳужумчилардир – улар катта ўзгаришларни амалга оширадилар. Тўпурар соврини учун фақат Карим Бензема ва Роберт Левандовски кураш олиб боришига ҳеч ким шубҳа қилмайди, Яго Аспас ва Борха Иглесиас каби футболчилар эса бу рақобатга доч беришга ҳали бери қийналишса керак.

Қуйида "Реал Мадрид" ва "Барcа"нинг тўққизлик ҳужумчилари ҳақида қисқача сўз юритамиз. Энг қизиқарлисидан бошлайлик: урилган голлар. Ҳар икки ҳужумчида ҳам ҳар ўйинда 1 тадан кўпроқ кутилган гол бор (бу жуда кўп), бу уларни ўртача ҳужумчилардан ажратиб турувчи муҳим жиҳатдир.

Робертнинг XG кўрсаткичи бироз баландроқ (7,34), Каримники 7,04, лекин ҳақиқий голлар фарқи жуда катта - Левандовски 9 та, Бензема эса атиги 3 та гол урган!

Ҳа, Роберт шеригидан 93 дақиқа кўпроқ ўйнади, аммо барибир бу фарқ жуда катта. Буни Каримнинг жамоада кўпроқ ўйнаши билан изоҳлаш мумкин, аммо кутилаётган голларнинг ўхшаш баҳоси бунинг аксини кўрсатади - франциялик футболчи зарба бериш учун имкониятлар излашни яхши билади, аммо ҳозирча у яхши ҳаракат қилмаяпти, вазиятларни голга айлантира олмаяпти.

Бундан ташқари, у жарима майдончасида кўпроқ тегинишларга эга (50 га қарши 48, Лева камроқ дақиқаларда ўйнаган). Аммо Бензема ҳали ҳам жамоага кўпроқ фойда келтириши билан машҳур: у икки баравар кўпроқ узатма беради ва тўпни кўпроқ қабул қилиб олади.

Франциялик футболчининг тўп узатиш аниқлиги анча юқори эканлигини таъкидлаш керак: 86% га нисбатан 79%, шунингдек у голли ҳужум олдидан кўпроқ узатмаларни амалга оширади (12 га 11).

Бензема тўп билан нисбатан камроқ ишлайди ва шунга яраша камроқ дриблинг қилади - Левандовски Каримнинг 5 та чиройли ҳаракатига қарши 14 та дриблинг билан ажойиб кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Шунга нисбатан уларга ишлатилаётган қўполликларда ҳам катта фарқлар келиб чиқди: Робертда 17 та, Каримда эса 3 та.

Левандовски кўпроқ прессинг билан шуғулланади, шунинг учун табиий равишда кўпроқ қоида бузади - у аллақачон етти марта рақибларига нисбатан қоида бузган. Бунинг учун Бенземани мақташ мумкин - у ҳозиргача бир дона қўполлик ва карточкага ҳам эга эмас.

Киритилди: 16:36, 04.10.2022.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.