Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Жамолиддин Раҳматуллаев: «Футболчиларни руҳан тайёрлашга бироз вақт кетди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа сардори Лазизбек Мирзаев Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этишди.

Ўйин ҳақида
— Барчани бугунги орзиқиб кутилган ғалаба билан табриклайман. Ҳаммага каттакон раҳмат. Биз сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб турдик. Бизнинг мақсадларимиз катта. Сўнгги пайтлардаги яратиб берилаётган имконият ва натижалар Ўзбекистонда болалар футболи ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. ИншаАллоҳ, Жаҳон чемпионати ҳам биз учун яқинлашиб бормоқда.

Биринчи бўлим ҳақида
— Бу ёшда психологик ҳолат кўп нарсани ҳал қилади. Биринчи бўлим бироз оғир ўтди. Болаларни руҳан тайёрлашга бироз вақт кетди. Уларни ўзларига ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Олдимизда қиладиган ишларимиз кўп.

Рақибнинг кучли томонлари ва заиф томонлари ўрганилди. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Уларга ҳам ғалаба жуда зарур эди. Лекин биз ҳаракат қилдик ва вазиятни ўз фойдамизга якунладик. Хатоларни совуқ мия билан кўриб чиқамиз ва уларни тўғирлаймиз. Биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Болалар ёш, улар устида ҳали кўп ишлаймиз.

Жисмоний ҳолат ҳақида
— Бизда футболчиларни витаминизация қилиш бўйича муаммо йўқ. Бу борасида раҳбарият билан ҳаммасини ҳал қилганмиз. Биз аввалги Европа жамоалари билан ўйинларда болаларимизни жисмоний ҳолатини кўрдик. Бу тизимли нарса. Бу нарсани доимий олиб борсак, секин секин бизда ҳаммаси жойига тушади.

Лазизбек Мирзаев:

Ўйин ҳақида
— Бугун қийин ўйин бўлиб ўтди. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. ЎФА вакиллари, мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Болалар ҳаммасини исботлашди ва натижа билан нималарга қодирлигимизни кўрсатди.

Гол ҳақида
— Яхши ният қилиб жарима зарбаси  олдига бордим. Ота-онам ва мухлислар учун олдимдаги имкониятдан фойдаланишга максимал ҳаракат қилдим. Худога шукур, бу гол билан тугади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:03, 07.10.2022.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.