"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“У - энг яхшилардан бири. Менда жуда ва жуда яхши ҳужумчилар кўп бўлган ва Эрлинг улардан бири. У ҳамма нарсани тезда тушунади ва у яхши йигит. Мен у ҳақида кўп гапираман, лекин баъзида буни қилишим шарт эмас, чунки рақамлар буни қилади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN.
22 ёшли норвегиялик футболчи жорий мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди.