Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

«Андижон» 5 нафар футболчи билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

8 июл куни Ўзбекистон Кубоги ¼ финалининг дастлабки учрашувида ўз майдонида «Пахтакор»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандан сўнг Александр Аверьянов шогирдларига кичик таътил берди. Жамоа аъзолари 16 июл куни яна ўз қароргоҳида тўпланадилар.

 Айни пайтда бош мураббий ҳам уйга кетган ва тез орада Андижонга қайтиб келади. Хабарингиз бор, «Бургутлар» биринчи даврани муваффақиятли ўтказа олмади. Шунинг учун иккинчи давра арафасида таркибда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиши устивор вазифалардан бирига айланди.

Ҳозирги келиб клуб айрим футболчиларнинг хизматидан воз кечди. Жумладан мавсум бошида катта умидлар билан таклиф этилган белоруссиялик дарвозабон Александр Петухов ўз юртига қайтиб кетди. 28 ёшли дарвозабон биринчи давра мобайнида «Андижон» таркибида 450 дақиқани майдонда ўтказди. Бу эса бешта учрашувда иштирок этди деганидир. Аммо у ўзидан илиқ таассурот қолдирмади. Боз устига олган жароҳати ҳам унга салбий таъсир кўрсатди.

Украиналик ҳимоячи Олександр Половков ҳам жамоа билан хайрлашди. 2010 йилнинг иккинчи ярмидан бери андижонликлар шарафини ҳимоя қилиб келган ўйинчи бу йил жароҳатлар исканжасига тушиб қолди. Шу боис у бор йўғи 4-турда «Динамо»га қарши (0:3) учрашувда майдонда тўлиқ тўп сурди. Ушбу ўйин Половковнинг бу йилги чемпионатдаги биринчи ва охирги ўйини бўлиб қолди.

Булардан ташқари Санжар Тўрақулов, Акром Баҳритдинов, Анвар Раҳимов каби футболчилар ҳам жамоа билан хайрлашдилар.

Энди иккинчи давра учун тайёргарлик режаси хусусида тўхталадиган бўлсак, 16 июлдан бошланадиган машғулотлар асосан Андижон шаҳрида олиб борилади. 29 июл куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финал жавоб ўйинида «Пахтакор»га қарши майдонга тушадилар. Ушбу беллашувга қадар жамоа пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Табиийки, айни пайтда юртимизда трансфер ойнаси очилган. Шу муносабат билан иккинчи давра учун таркиб янада кучайтирилиши режалаштирилган. Ҳозирда бу борада музокаралар давом этмоқда. Йиғин давомида эса янги ўйинчилар таркибга қўшиладилар.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:55, 12.07.2012.
Ўқилди: 5764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8466]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2660]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1814]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1636]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1627]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1502]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1444]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1243]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1221]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик