Антонио Конте Криштиану Роналду "Тоттенхэм"га қарши ўйинда хет-трик қила олмаслигига умид қилмоқда.
- Криштиану Роналдуни қанчалик юқори баҳолайсиз?
- Мен бу саволни охирги марта берганман деб ўйлайман, чунки ўтган мавсумда у бизга қарши хет-трик қайд этганди!
Биз ақл бовар қилмайдиган ўйинчи, топ-футболчи ҳақида гапиряпмиз. Назаримда, гап ўзи тўп сураётган жамоасига фойда келтиришда давом этаётган футболчи ҳақида кетмоқда. Криштиану ва Месси сўнгги 10-15 йил давомида футбол тарихини яратишди.
Менимча, бу футболчиларнинг буюклигини бир сўз ҳам таърифлаб бера олмайди. Мен Криштиануга, унинг профессионаллигига қойил қоламан, аммо умид қиламанки, эртага у ўтган мавсумдагидек голлар урмайди. Биз 3:2 ҳисобида ютқаздик, лекин ўтган мавсум “Юнайтед”га эмас, унга ютқаздик.
Мен буни жуда яхши эслайман, чунки биз жуда яхши ўйин ўтказдик ва у кўп жиҳатдан учрашув натижасини ҳал қилди" - деди Конте ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 12-турида "Тоттенхэм"ни қабул қилади. Учрашув 19 октябрь куни бўлиб ўтади.