Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг "Олтин тўп"и ҳақида фикр билдирди.
“Бу у ва унинг оиласи учун ақл бовар қилмайдиган нарса. Биргаликда қўлга киритилган унвонлардан ташқари, бу энг юқори индивидуал мукофотдир.
Бу Франция футболи учун ҳам ғалаба. Каримнинг мукофотини жамоавий деб ҳисоблаш мумкин, чунки у жамоавий спорт туридир, у клубдаги ёки Франция терма жамоасидаги шериклари ёрдамисиз “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмасди”, — деди Дешам.